Matchday. "Бугун дарвозабонлар ўртасидаги тўқнашув бўлади" (Толибжон Қосимов)
02 дек 2021 12:10
Новости
Matchday. "Бугун дарвозабонлар ўртасидаги тўқнашув бўлади" (Толибжон Қосимов)
Бугун "Туманли Альбион"да ажойиб тўқнашув борлигини биласиз. "Қизил иблислар" ва "тўпчилар" "жанги" ҳақида инглиз футболининг ҳақиқий билимдони Толибжон Қосимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
Манчестер Юнайтед Бруну Фернандеш - 44', Криштиану Роналду - 52', Криштиану Роналду - 70' |
Премьер-лига . Тур 14 03/12/2021, 01:15 2
:
3
Завершен
|
Арсенал Эмиль Смит Роу - 13', Мартин Эдегор - 54' |
Стадион: Old Trafford, 73123 зрителей
Главный судья: Мартин Аткинсон
Ёмон стартдан кейин яхши формага кириб олган "Арсенал" ўз ўйинини топа олмаётган МЮга қарши. Артета "канонирлар"ни яхши ҳолатга келтириб қўя олди. Тўғри, жамоа "Ливерпуль"дан "тарсаки" еди, аммо қолган беллашувларда ишончли ўйин ва натижалар қайд этиб келинмоқда. Бош мураббий кечаги матбуот анжуманида Букайо Сака тушмаслиги мумкинлигини айтди, бу меҳмонлар учун жиддий муаммо. Сабаби, ҳозир "Арсенал"да вазиятлар яратишда асосий ролни Смит-Роу ва Сака бажаришяпти. Бундан ташқари, янги дарвозабон Аарон Рэмсдейл бир-биридан чиройли сейвлар қилишдан чарчамаяпти.
Нариги томонда ҳам худди шундай ҳолат. Де Хеа ўзининг аввалги формасига қайтиб олган ва кўп бор жамоасини муқаррар голлардан қутқариб келмоқда. Бугун дарвозабонлар ўртасида ҳам ўзига хос тўқнашув гувоҳи бўламиз.
"Манчестер Юнайтед" эса Кэррик бошқарувида ўйнашда давом этади. Сабаби, жамоанинг янги вақтинчалик бош мураббийи Рангник меҳнат визасини олганича йўқ. Инглиз нашрларининг ёзишича, немис мутахассиси аллақачон Манчестер шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида истиқомат қиляпти. Аммо, ҳозирча жамоани бошқара олмайди. Бунга сабаб, у охирги 5 йилда бош мураббий бўлиб ишламаган. Шу сабаб автоматик тарзда меҳнат визаси ололмайди. Лекин, таркиб борасида у таъсир кўрсатишни бошлаб юборгани катта эҳтимол. Бугун Роналдуни яна бошланғич таркибда кўрсак керак. Кришни кетма-кет иккита ўйин захирада қолишини тасаввур қилиш қийин. Санчо икки ўйиндан бери гол уряпти ва у ҳам бугун асосий таркибда бўлади.
Охирги ўзаро ўйинларда "Арсенал" устунликка эга. МЮ 6 учрашувдан бери "тўпчилар"ни енга олмаяпти. Аммо, бугун ана шу "қора анъана" бузилса керак. "Арсенал"ни ўйини яхшироқ ва бугун ҳам улар чиройлироқ ўйин кўрсатишлари мумкин. Лекин, натижа борасида "қизил иблислар" ўзлари керакли ғалабани илиб кетишса керак.
Matchday. Мерсисайд ва Мадриддаги ўйинлар ҳақида (Шаҳбоз Беғамов)
Комментарии