RU

Последние новости

23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  0 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  31

Матбуот котиблари ва "СА" Краснодарда. Стадион билан танишув ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

Матбуот котиблари ва "СА" Краснодарда. Стадион билан танишув ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суперлига клублари матбуот котиблари айни пайтда Россиянинг "Краснодар" футбол клубида малака ошираётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

14 апрель куни "Краснодар" Премьер-лиганинг навбатдаги турида ўз майдонида Туланинг "Арсенал" клубини қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан эртаси куни якшанба бўлгани учун одатга кўра ҳамма дам олди. Бугун эса ўқув-семинарни давом эттириш мақсадида яна стадион томон йўл олдик. 

Ўтган галгидек бизни стадионга кираверишда клуб пресс-атташеси Денис Данильченко кутиб олди. Дастлаб матбуот анжуманлари залида "Краснодар" футбол клубининг матбуот котиби, медиа департамент бўлими бошлиғи, академия матбуот котиби, ижтимоий тармоқлар бўйича ходим билан ўзаро фикр алмашдик. Семинар давомида бир қатор саволларга жавоб ҳам олдик. 

Бу ҳақда ҳали батафсил тўхталиш ниятим бор. Чунки учрашув чоғида кўп қизиқ гаплар бўлди. Ҳозирча шуни айтишимиз мумкин, "Краснодар" футбол клубида матбуот энг катта бўлимлардан бири ҳисобланади ва асосий таркиб, ўринбосарлар, иккинчи лига жамоаси ҳамда клуб академияси билан қўшиб ҳисобласак 20 нафарга яқин ходим ишлар экан. Ҳар бир ходимнинг ўзига алоҳида иш юклатилган ва доим шу билан машғул бўлади. 

Яъни, биздаги клубларга ўхшаб у ерда матбуот котиби қўлида фотоаппарат билан ҳали расм олиб, ҳали онлайн трансляция қилиб, ҳали қарасанг видеоролик тайёрлашга югурмайди. Бу ерда ҳаммага юклатилган ўз вазифаси бор. Майли, бу ҳақда кейинроқ. Ҳозирча эса фотосуратлардан баҳраманд бўлиб турамиз.

Х.Холиқов, Краснодар шаҳридан. 

Стадионда меҳмон жамоа мухлислари учун алоҳида касса ишлайди

Семинардан лавҳалар


"Қўқон-1912" матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев клуб атрибутикаларини "Краснодар" матбуот хизмати вакилларига ҳадя қилди

Бу ерда мураббий ва футболчилар ўйиндан олдин ва кейин ТВ учун флеш интервью беришади 

Кийим алмаштириш хонасида футболчилар учун барча шароитлар муҳайё қилинган

Ҳар бир футболчининг ўз сейфи бўлиб, бунда керакли нарсаларни сақлаб қўйиши мумкин

Шундоққина кийим алмаштириш хонаси ёнида жакузи бор

Ўйиндан кейинги тикланиш жараёни мана шу ерда олиб борилади

Совуқ сауна. Ўйиндан кейин футболчилар бу ерда 3-5 дақиқа мобайнида ўтиришади

Совуқ саунада ҳаво ҳарорати минус 110 даражага чиқади

Стадион ҳудуди доим камералар кузатувида 

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика