RU

Последние новости

00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  0 23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  71 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  35 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4

Матбуот котиблари учун танлов. Ғолиблар маълум Новости

Матбуот котиблари учун танлов. Ғолиблар маълум

Йил бошида сайтимиз олий лига матбуот котиблари ўртасида танлов эълон қилган эди.
Танлов шартлари қуйидагича эди:
1. Олий лига ва Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги учрашувларидан аввал жамоа бош мураббийи ёки футболчиларининг бири билан ўйинга оид фикрини тақдим этиш.
2. Учрашувнинг ўйин ва ўйиндан кейинги якуний қайдномасини тақдим этиш (олий лига, Ўзбекистон Кубоги, ўринбосарлар).
3. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманини mp3 форматида тақдим этиш.
4. Учрашувда тўп тепган футболчи билан ўйинга оид қисқа суҳбат (минимум бир киши, максимум 2 киши).
5. Учрашувга оид энг сара 10та сурат.
6. Учрашувнинг қизиқарли ҳолатлари акс этган видеолавҳа

Матбуот котиблари бутун мавсум давомида ўз клублари иштирокидаги ўйинларни юқори савияда ёритиб боришга ҳаракат қилишди. Баъзи ҳамкасбларимиз хатто танловдан ташқари ёшлар лигаси ўйинларини ҳам ёритиб боришгани бизни қувонтирди. Танлов натижасида клуб мухлислари ва нейтрал ишқибозлар олий лига баҳсларининг янада кенгроқ ва фото, видеолар билан ёритилишидан хурсанд бўлишгани турган гап.


Баъзи клублар кубок баҳсларига кечроқ қўшилганликлари туфайли ўйинлар сонида фарқ бўлди. Қайсидир жамоа 37та, қайсидир жамоа 31та ўйин ўтказган. Танловда "Бухоро" матбуот хизмати энг кўп ўйин ўтказди ва энг кўп балл йиғишга эришди. Иккинчи ўринни "Бунёдкор" матбуот хизмати эгаллади. "Қўқон-1912" матбуот хизмати кучли учликни якунлаб берди. Агар баллар ўйинлар сонига бўлинганида "Қўқон-1912" танлов ғолиби бўлар эди. "Машъал" ва "Локомотив" матбуот хизмати вакиллари 4 ва 5-ўринни банд этишди. Ниҳоят 6-ўринда "Навбаҳор" матбуот хизмати қайд этилди. Танловда иштирок этган барча матбуот хизмати вакилларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз.


Ғолиб ва совриндорлар қуйидагича тақдирланадилар:
1-3 - ўринлар учун  – ТВ.
4-5 - ўринлар учун – Смартфон.
6-ўрин учун мобил телефон.

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ 2017 ЙИЛНИНГ 1 ФЕВРАЛЬ САНАСИДА ЎТКАЗИЛАДИ.


Олий лига

№              

Клуб

Балл              

Ўйин сони      

“Бухоро”      

271

37

2

“Бунёдкор”

264

36

3

“Қўқон-1912”    

260

35

4

“Машъал”

248

35

5

“Локомотив”

221

36

6

“Навбаҳор”

213

33

7

“Андижон”

197

35

8

“Насаф”

147

36

9

“Қизилқум”

141

33

10

“Нефтчи”

139

33

11

“Сўғдиёна”

133

33

12

“Шўртан”

126

31

13

“Металлург”

99

35

14

“Обод”

98

33

15

“Олмалиқ”

87

33

16

“Пахтакор”

84

32


Биринчи лиганинг баъзи клублари матбуот хизмати вакиллари ҳам танловдан ташқари иштирок этишди. Бу албатта ушбу клуб мухлисларини қувонтиргани аниқ. Уларга алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламиз.


Биринчи лига

№              

Клуб

Балл              

1

“УзДонгЖу”              

155

2

“Зомин”

146

3

“Машъал-2”

84

4

“Оқ-тепа” 

63


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика