RU

Последние новости

16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  5 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  4 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7

Матбуот котибига эътиборсиз клублар лойиҳасига марҳамат! Новости

Матбуот котибига эътиборсиз клублар лойиҳасига марҳамат!

Олий лиганинг биринчи тур ўйинлари ҳам якунига етди. Шундай экан, янги лойиҳани бошласак бўлаверади.

Бу лойиҳамизни амалга оширишдан асосий мақсад, олий лига клубларидаги матбуот котибларининг клуб ва мухлислар олдидаги ўрнини кўтариш. Матбуот котиби ҳам клубнинг бир бўлаги ва у бўлмаса, клубнинг фаолиятидан не наф? Ахир матбуот котиби эмасми, клуб билан мухлис ўртасидаги воситачи. 


Олий лига 1-турида қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтди:


Мезбон М/К Меҳмон М/К
Пахтакор + Олмалиқ +
Бунёдкор + Бухоро -
Насаф + Андижон -
Металлург + Локомотив +
Нефтчи - Шўртан +
Қизиқлум + Сўғдёина +
Навбаҳор + Машъал +
Динамо + Қўқон-1912 +


Юқорида (+) қайд этилган жамоаларнинг матбуот котиблари ўйинда иштирок этганлар. (-) кўрсатилган клуб вакиллари эса ўйинда қатнашмадилар. "Бухоро" ўз тарихида ҳали бирон маротаба матбуот котибини сафар ўйинига олиб бормаган. "Андижон" эса бу ишни доимий амалга оширмайди. Натижада мухлислар ва сайт ўртасида баъзи муаммолар келиб чиқяпти. "Нефтчи" иштирокидаги матбуот анжуманлари эса ҳеч қаерда чоп этилмади. Бу борада "Нефтчи"да ҳам керакли ишларни амалга ошириш лозим. Ўйлаймизки, кейинги турларда бу муаммо бартараф этилади. 


Бу лойиҳани ҳар тур давомида амалга ошириб борамиз. Кейинчалик нафақат ўйинга борган ёки бормаганлиги, балки клуб томонидан расмий либосларни кийганлиги, керакли техника жиҳозлари билан таъминлангани борасида ҳам аниқ маълумот бериб борамиз. Зора клуб раҳбарлари уялганидан ҳам матбуот котиблари учун шароитни яратиб берса. 


Баъзи клуб матбуот котиблари қуруқ раҳматга ишлайдилар, мухлислар учун. Лекин мухлис учун, клуб матбуот котибига шароит қилиб бермаса уят бўлади. 


Яқинда катта шов-шувларга сабаб бўлган ЎФФдаги матбуот анжуманида Мираброр Зуфаровичга савол берар эканман, вилоят футбол клублари матбуот котибларига эътибор қаратмасликларини ва бу борада уларга қарши жиддий чора кўриш вақти келганини айтиб ўтдик. Ажаб эмас, футболимиз раҳбари ёнида айтилган гаплардан клубларимиз тўғри хулоса чиқаришади. Биз эса ўз навбатида мазкур статистик маълумотларни ЎФФ президентига етказишга ваъда берамиз, токи клубларимиз матбуот котибига ҳурмат билан қарамагунча.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика