Массимилиано Аллегри: "Иккинчи гол босимдан қутулиш имконини берди"
02 дек 2018 12:25
Новости
Массимилиано Аллегри: "Иккинчи гол босимдан қутулиш имконини берди"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серия 14 турида "Фиорентина" устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Осон ўйин бўлмади. Чунки стадиондаги муҳит жуда эҳтиросли эди ва беллашувни бутун шаҳар томоша қилди. Шогирдларимдан ишончни сақлаб қолишни сўрадим ва 10 дақиқа ўтиб, жамоа ўйини қайта ташкил қилинди. Учрашувда киритилган иккинчи гол босимдан қутулиб қолишимизга имконият берди ва қолган дақиқаларда ҳотиржамлик билан майдонда ҳаракат қилдик. Бизда гол уриш учун имкониятлар нисбатан кўп бўлди. Шунинг учун, иккинчи гол анча эрта киритилди", - дея Аллегрининг сўзларини келтиради Football Italiа нашри.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии