RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  9 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  105 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Машъал"нинг собиқ футболчилари клубга омад тилашди Новости

"Машъал"нинг собиқ футболчилари клубга омад тилашди

Про-лига баҳслари 2-давра олдидан, "Машъал" клубининг собиқ футболчилари клубга омад тилашди.

Жамоадан кетган футболчилар клубга ҳамон содиқ эканликларини яшириб ўтиришмади.

"А Про-лигада баҳслар жуда кескин ўтмоқда, собиқ жамоам "Машаъл"га иккинчи давра олдидан омад тилайман. Ўйламанки бу сафар улар Суперлигага чиқишади. Ҳар бир баҳсда мен уларга омад тилайман ва қўллаб қувватлайман. Омад ёр бўлсин!", - дейди "Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов.



"Про-лигани кузатиб бораман албатда, ҳозирда "А" гуруҳида кураш муросасиз кечаётганидан хабарим бор. Собиқ жамоам "Машъал"да Суперлигага чиқиш учун яхши имконият бор ва улар бу сафар энди имкониятдан фойдаланишади деган умиддаман. "Машъал" ўзбек футболига керак, уларни тезроқ Суперлигага чиқишини хоҳлайман. Ҳамиша омад ёр бўлсин", - дейди "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов.

"А Про-лигада баҳслар чакки эмас, ҳар ҳолда ижтимоий тармоқларда кузатиб бораман. Шов-шувли учрашувлар ҳам бўлмоқда. Мен "Машъал"га ишонаман улар шу йили Суперлигага қайтади. Бу борада Муборак клубида муаммо йўқ, ҳаммаси аъло даражада йўлга қўйилган. Фақат жамоа бунга астойдил ҳаракат қилиши керак холос", - дейди "Қизилқум" ҳужумчиси Воҳид Шодиев.

"Бу мавсум "Машъал" яна Суперлигага чиқишга жуда яқин келмоқда. Ўйлайманки бу йил "газчилар" бу ишни уддалашади. Собиқ жамоамнинг ҳар бир учрашувининг натижасини кузатиб бораман. Бу йил ҳам жамоа ўтган йилгисидан асло қолишмайдиган даражада ҳаракат қилмоқда. Бу эса клубда ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилганидан далолатдир. Омад тилаб қоламан ва улар буни қодирлар", - дейди "Андижон" аъзоси Абдуллоҳ Олимов.

"Биласизми мен "Машъал"га келганимда 22 ёшда эдим ва ўша вақтда жамоанинг асосий таркибида ҳужумда ўйнаш оғир эди. Чунки рақобат кучли эди. Кейинчалик жамоанинг асосий ҳужумчисига айландим, "Машъал" Суперлигага чиқса жамоанинг бирданига, ўринбосарлар ва Про-лигада қатнашадиган икки жамоаси яна тузилади. Мен аслида "Машъал"нинг 1-лигадаги "Машъал-2" жамоаси таркибида шаклландим. Ёшлар учун "Машъал" бемалол трамплен вазифасини бажариб беради", - дейди "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев. 



"Бу мавсум "Машъал"нинг кучлилар сафига қўшилишига шахсан ўзим умид қилаяпман. Про-лигада "газчилар" пешқадамлардан бири бўлиб келишмоқда. Энг ҳайратланарлиси "Машъал" бу мавсумда қўйи лиганинг энг ёш жамоаси бўлиб турипти. Шундай таркиб билан ҳам муборакликлар пешқадамлар, улар бу сафар ҳам жуда яқин келишди. Шу боис жамоага омад тилайман ва ишонаманки улар Суперлигага йўл олишади. "Машъал" мен учун энг қадрли жамоа, ҳар доим жамоанинг баҳсларини кузатиб бораман", - дейди "Динамо" ярим ҳимоячиси Бобур Қосимов.

"Мен нимага эришган бўлсам барчасига "Машъал" туфайли эришдим, Муборакда футбол учун барчаси аъло даражада аммо клубнинг қўйи лигага туширилиши эса бу хато бўлди. Бу мавсум ҳам "Машъал" яхши имкониятга эга бўлиб турибди, улар фақат яна бироз курашишлари керак. Йигитларга бўшашманг сиз уддалайсиз деб омад тилаб қоламан", - дейди Санжар Қувватов.



"Аввало "Машъал"га тезроқ ўз жойига қайтсин дейман, чунки "Машъал"нинг жойи Суперлигада. Муборак халқи ҳам футболни жуда севади. Муборакда футбол бўладиган кунни ҳақиқий байрамдек қабул қилишади. Ёшарган жамоага омад тилайман, улар ҳар нарсага қодир эканини исботлаб бўлди. Шахсан мен "Машъал"нинг Суперлигага чиқишига ишонаман", - дейди "Навбаҳор" ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика