RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

“Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим" Новости

“Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим"

Муборакнинг “Машъал” жамоаси янги мавсум олдидан икки нафар африка қитъаси вакиллари билан шартнома имзолади.

Камерунлик Элла Кен Арманд ва нигериялик Ифеани Ифеани. Нигерия фуқароси бўлган Ифеани биринчи турда “Суғдиёна”га қарши кечган баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва чакки таассурот қолдирмади. Яқинда ушбу футболчи билан боғланиб клуб ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Машъал” ажойиб клуб. Менга бу жамоа қизиқарли туюлди. Шунинг учун ҳозирда ижобий фикр билдиришим мумкин. Жамоа раҳбарлари, мураббийлари ва футболчилар ўртасидаги алоқа самимий эканлигини кўрдим. Аҳиллик ва ишонч борй жойда ўсиш кузатилади. Ушбу жамоанинг таклифини қабул қилишимнинг асосий сабаби клуб директори мени жамоасида кўришни истади. Агентларим Ўзбекистондан қизиқиш борлигини айтишди. Молиявий томонини ўйлаганим йўқ. Агарда пулни ўйлаганимда бу ерга келмасдим.



Ўзбекистонга келгунимга қадар чемпионат даражаси ва савияси паст деб ўйлардим. Лекин, кўриб вазият ва ҳолат буткул бошқача эканлигига гувоҳ бўлдим. Очиғи, жамоаларнинг ўзаро кураш олиб бориши, стадионларга кўплаб мухлисларни ташриф буюриши ҳайрон қолдирди.

Хориждаги аксарият учрашувлар бўш стадионларда ўтади. Чемпионатнинг очилиш ўйинида мураббий менга ишонч билдирди. Ҳаяжон ва босимни енгиб майдонга тушдим. Дебют ўйин мен учун муваффақиятли ўтди. “Бунёдкор” билан баҳсга тайёргарлик кўриш жараёнида жароҳат олдим, шу сабабли қолган ўйинларда иштирок этмадим. Ҳозир яхшиман”, - дейди Ифеани.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика