"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради
08 фев 10:16
Новости
"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради
Хабарингиз бор, ўтган мавсум Про лига ғолибига айланган "Машъал" бу йил Суперлигада иштирок этади.
Асрор Алиқулов бошчилигидаги жамоа аъзолари янги мавсумга тайёргарликка киришишган. Тараддуднинг илк босқичи 5-18 январь кунлари Муборакда бошлаган бўлса, иккинчи босқич машғулотлари ҳам 21 январдан 6 февралгача ўз қароргоҳида давом этди.
Эндиликда учини босқич йиғини 10 февраль санасидан бошлаб Тошкентда олиб борилади. Пойтахтдаги йиғин доирасида назорат учрашувлари ўтказиш кўзда тутилган. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталсак, Паул Комолафе, Муҳаммадали Алиқулов, Ислом Шарипов, Мудасиру Салифу каби футболчилар 2025 йилни Муборакда ўтказишади.
Маълумот учун, "Машъал" Суперлиганинг 1-турини 7 март куни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии