“Машъал” ва “Шўртан” ўртасидаги плей-офф ўйини Қаршида ўтказилади
08 ноя 2023 12:10
Новости
“Машъал” ва “Шўртан” ўртасидаги плей-офф ўйини Қаршида ўтказилади
Қашқадарё дербиси Қаршида бўлиб ўтади.
“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 7.4-бандига кўра, мавсум якунига кўра Пролигада 4 ҳамда 5-ўринларни қўлга киритган “Машъал” ва “Шўртан” жамоалари Суперлига йўлланмаси учун дастлабки плей-офф ўйинида майдонга тушиши керак.
Лига ҳар икки жамоага қулайлик яратиш мақсадида плей-офф учрашувини Қарши шаҳрида ўтказиш юзасидан “Насаф” футбол клуби билан келишувга эришди. Беллашув 15 ноябрь куни соат 15:00 да старт олади.

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии