RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

"Машъал": Тайёрлов гуруҳлари. 7-турда бир ғалаба, бир дуранг Новости

"Машъал": Тайёрлов гуруҳлари. 7-турда бир ғалаба, бир дуранг

Теги :  Машъал
Хабарингиз бор, 1999-2000, 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат биринчилиги бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг 6-гуруҳидан жой олган жамоалар ўртасидаги бир учрашув бугун Навоий вилоятида бўлиб ўтди. Иккинчи босқичнинг сўнгги 7-тур баҳси “Қизилқум”(Навоий)-“Машъал”(Муборак) жамоалари тайёрлов гуруҳлари ўртасида бўлди.

1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги баҳсда икки жамоа жанговор 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Микола Лапа шогирдларининг голларига Сиёвуш Ёқубов ва Дониёр Умаров муаллифлик қилди.

2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги навбатдаги тур учрашувлари эса қизғин ва муросасиз кечди.

Жонибек Эгамбердиев ва Икрем Репатов шогирдлари бўлган ёш "машъал”чилар сафарда ўзларининг ажойиб учрашувларидан бирини ўтказишди. Мубораклик ёш чарм тўп усталари Навоийлик тенгдошларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади, улар тенқурларига нисбатан 2:0 ҳисобида устун келишди. Голларни Нормирзаев ва Ғоффоровлар киритди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада “Машъал” жамоаси ўз майдонида “Қизилқум”га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурган эди.

Мубораклик ёш футболчилар сафардаги муҳим ғалабадан сўнг 16 очко билан турнир пешқадамига айланиб олишди.

Тайёрлов гуруҳлари ўртасида сўнгги тур баҳслари 17 октябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни тайёрлов жамоаларимиз Қаршида "Насаф" ўсмирларига қарши майдонга чиқади ва гуруҳлар якунланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика