RU

Последние новости

07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  2 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  125 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  151 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  82 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  5 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  15 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  5 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0 22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  2 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  5 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  2 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  6 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1

"Машъал" назорат баҳсида "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

"Машъал" назорат баҳсида "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун "Машъал" Тошкентда навбатдаги назорат баҳсини ўтказди. "Обод" стадионида Ғузорнинг "Шўртан" клубига қарши баҳсда вакилларимиз йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар майдонга асосий таркибларни ташлади. Ҳужумкор ўйин кўрсатган ҳар икки жамоа вакиллари ҳам дастлабки ярим соатликда дарвозаларни ишғол эта олмади. Виктор Клишин Қувватов дарвозаси олдида бирга бир вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмаган бўлса, қайтган тезкор ҳужумда ғузорликлар Қўзибоевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам томонида белгиланган 11 метрлик нуқтадан Зафар Тўраев адашамади. Орадан беш дақиқа ўтиб Зоҳир Қўзибоев ҳимоячилардан ўтиб кетиб , юқоридан келаётган тўпни пастга тушурмасдан дарвозага аниқ йўллади.

Иккинчи бўлимда ёшлар таркиби билан ҳаракат қилган "газчилар" , ўйинда устунликка эга бўлди. 65 дақиқада Шоҳруҳ Достонов жарима майдончаси ичига кириб борди ва ҳимоячини алдаб дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади. Баҳсда бошга ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" назорат баҳсида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Назорат учрашуви.
Тошкент. 30.01.2015

"Машъал" - "Шўртан" 3:0
Голлар:
1:0 Зафар Тўраев (32), 2:0 Зоҳир Қўзибоев (38), 3:0 Шоҳруҳ Достонов (65)

"Машъал": Санжар Қувватов, Сирож Ҳамроев, Иқбол Бобохонов, Ғиёсжон Комилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Жаҳонгир Жиямуродов, Никита Букаткин, Зафар Тўраев, Абдулла Набиев, Ҳумоюн Муртозаев, Зоҳир Қўзибоев.
Иккинчи бўлим: Ботир Носиров, Шаҳзод Шайманов, Сирожиддин Аллаев, Аббос Шодмонов, Турсунмурод Ҳамдамов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Дурбек Камолов, Шоҳруҳ Достонов, Жамшид Хасанов, Фирдавс Асадов, Нодир Давлатов.

"Шўртан":
Темур Жўраев, Виталий Смирнов, Умар Эшмуродов, Рустам Аъзамов, Лазиз Убайдуллаев, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Суҳроб Бердиев, Игор Таран, Виктор Клишин, Зафар Полвонов.
Иккинчи бўлим: Роман Абдулов, Жамол Отақулов, Олим Каримов, Ҳусниддин Ғофуров, Шерзод Шарипов, Мурод Ражабов, Аббос Омонов, Элёр Интизомов, Мирзакамол Камолов, Шаҳзод Бўриев, Шаҳзод Хурсандов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика