RU

Последние новости

19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  2 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  5 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  20 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1

"Машъал" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ Новости

"Машъал" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ

Ўзбекистон чемпионатининг 20-турида “Навбаҳор” Муборакнинг «Машъал» клуби меҳмони бўлади.

 Жамоамиз аъзолари Муборакдаги учрашувни ўтказиш мақсадида бугун куннинг иккинчи ярмида Қарши шаҳрига етиб келишганди. Маълум вақт давомида йўл чарчоқларини чиқарган футболчиларимиз бундан бироз вақт олдин Қарши шаҳрида баҳс олдидан сўнгги машғулотни якунлашди.

"Машъал" ва “Навбаҳор” жамоалари Ўзбекистон чемпионатлари олий лигаси тарихида ўзаро 33 бор учрашишган. Шу кунга қадар ҳар икки ҳисобида 13 тадан ғалаба мавжуд. Етти учрашувда эса томонлар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 45-40, "Навбаҳор" фойдасига. Рақибларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 1995 йили қайд этилган. Ўшанда жамоамиз муборакликлар дарвозасига саккизта жавобсиз тўп киритганди. 1996 йили "Машъал" Намангандан 0:5 ҳисобидаги мағлубият билан қайтган. 2008 йили муборакликлар айнан шу ҳисоб билан жамоамизни доғда қолдиришганди. Ушбу рақиб майдонидан жами икки бор жамоамиз зафар қозониб қайтган. Муборакда “лочинлар” сўнгги бор 2004 йилда ғалаба билан ортга қайтишган. Шундан буён “Навбаҳор” меҳмонда “Машъал”га асосан ютқазмоқда. 2015 йилги чемпионатда эса 2:2 ҳисобидаги дуранг кузатилганди. Умид қиламизки, ушбу нохуш ҳолатга бу сафар Илҳом Мўминжонов шогирдлари чек қўйишади. Жамоаларнинг жорий йилги мавсум биринчи ярмида Наманганда ўтказилган ўзаро тўқнашувида 1:0 ҳисоби кузатилганди. Ҳасанбой Эргашевнинг 69-дақиқада урган ягона голи “Навбаҳор”га кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этганди.

“Машъал” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув 7 сентябрь куни Б.Вафоев номли ўйингоҳда соат 18.00да бошланади. Муборакдаги ўйинни навоийлик Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Қодировга қанотларда ҳамшаҳарлари Обид Жумаев ва Руслан Самандаровлар кўмаклашишса, бухоролик Шуҳрат Ражабов захира ҳаками вазифасини бажаради. Ўйинни назоарт қилиш Хушвақт Мухторов (Самарқанд) зиммасига юклатилди. Муборакка ПФЛ вакили сифатида Валерий Лёткин ташриф буюради.

Муборакда бўлиб ўтган барча ўйинлар натижаси
1995 йил

"Машъал" - "Навбаҳор" - 0:0
1996 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 0:3
Голлар
: Ш.Асатов (5-автогол), С.Турсунов (14), Т.Мадраҳимов (73).
2002 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 0:0
2003 йил

"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:2
Голлар
: У.Жўраев (23), Н.Ҳабибов (48-пен.) – Ш.Мирхолдиршоев (29,81).
2004 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 1:2
Голлар:
Ж.Бобоев (1) - Ш.Мирхолдиршоев (43), П.Агбо (46).
2005 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:1
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (10,87) – Ш.Раимқулов (04).
2006 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 3:0
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (30), В.Клишин (34), Р.Қодиров (90).
2007 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 1:0
Гол:
Р.Қодиров (70).
2008 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 5:0
Голлар:
А.Ғофуров (17, 82), Р.Қодиров (40), С.Шодмонов (70), И.Шомуродов (75).
2009 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 3:1
Голлар:
Б.Қодирқулов (16), К.Израилов (69-пен.), Т.Мирзаев (79) – М.Фозилов (62).
2010 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:0
Голлар
: А.Тюленев (37), Н.Давлатов (90).
2011 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:0
Голлар
: А. Шодмонов (4), И. Петкович (47).
2012 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:0
Голлар:
Э.Эргашев (35), И.Петкович (75).
2014 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 3:1
Голлар:
З.Қўзибоев (28), З.Тўраев (40), М.Мамазулумов (52) – Ю.Рижко (58).
2015 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:2
Голлар:
Ш.Файзиев (39), Х.Муртазоев (88) – А.Маҳмудов (9), Ш.Эркинов (28).
2016 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:1
Голлар:
Ш.Шайманов (45+1), З.Тўраев (76) – Д.Жабборов (71).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика