"Машъал" майдонидаги чимлар қани?
25 мар 2014 10:25
Новости
"Машъал" майдонидаги чимлар қани?
2012 йилга қадар Ўзбекистоннинг энг зўр майсасига эга бўлган Муборакдаги стадионнинг бугунги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди.
Юқоридаги видео орқали кўришингиз мумкин, "Баҳром Вафоев" номидаги стадион майдонининг ўрта ҳудуди ачинарли аҳволга келиб қолган. Бугунги кунда стадионларимиздаги майсаларнинг бундай тарзда кўриниш олаётганига асосий сабаб, ҳамма стадионда ҳам майсага қарайдиган ходимларга муносабат яхши эмас. Майдонда натижа кўрсатадиган футболчилар миллионлаб маош оладилар, майдонни парвариш қиладиган боғбон эса нари борса 300/400 000 сўм пул олади. Табиийки, бу пулга яхши мутахассис ишламайди.
Бугунга келиб, "Бунёдкор", "Андижон", "Нефтчи", "Бухоро", "Навбаҳор", "Қизилқум", "Сўғдиёна" жамоаларининг стадионлари майсалари қониқарли аҳволда эмас. Албатта бу футбол учун ачинарли ҳолат. Нотекис майдонда ҳамма ҳам ўз маҳоратини намойиш эта олмайди, футболнинг жозибаси йўқолади.
Кеча "Футбол шарҳи"да такидланганидек, ҳақиқатдан ҳам мавсумни май ойида бошлашимиз керакдир?
Комментарии