RU

Последние новости

19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  2 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  3 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  14 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2

"Машъал": "Локомотив" билан ўйинда битта йирик ғалаба, битта дуранг Новости

"Машъал": "Локомотив" билан ўйинда битта йирик ғалаба, битта дуранг

Бугун жамоамиз Тошкентда "Локомотив"га қарши иккита назорат баҳсини ўтказди.
ЎФФ сунъий майдонида бўлиб ўтган баҳсда "газчилар" битта йирик ғалаба ва битта дурангга эришди.

Биринчи учрашув "Локомотив" ва "Машъал"нинг аралаш таркиблари ўртасида бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз йирик ғалабага эришди. Учрашувнинг 21 дақиқасида Алишер Шоғуломов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда россиялик легионери Владислав Иванов томонидан киритилган иккита гол, Шоҳруҳ Достонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевларнинг голлари  "Машъал"га ғалаба келтирди.

Назорат учрашуви.
Тошкент. 27.01.2015

"Локомотив" - "Машъал" 1:4
Голлар:
1:0 Алишер Шоғуломов (21) -  1:1 Владислав Иванов (55), 1:2 Шоҳруҳ Достонов (64), 1:3 Владислав Иванов (77), Сирожиддин Раҳматуллаев (82)

"Машъал": Раҳим Шарипов, Андрей Бурдиян, Василий Солтан, Владислав Иванов, Қаҳрамон Баҳодиров, Холмурод Холмуродов, Ғиёс Комилов, Шоҳруҳ Достонов, Абдулла Набиев, Иқбол Бобохонов, Сирожиддин Аллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Сирожиддин Раҳматуллаев, Дурбек Камолов, Фирдавс Асадов.


Иккинчи учрашувда ҳар икки жамоа асосий таркиб футболчиларидан фойдаланди. Бу баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқада ҳакам томонидан белгиланган пенальти натижасида ғалабани бой берди. Учрашувнинг 20 дақиқасида Жаҳонгир Жиямуродов жарима зарбасидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 70 дақиқада Жамшид Хасановни пасини Зоҳир Қўзибоев гол билан якунлади. 82 дақиқада Александр Гейнрих ҳисобни қисқартирган бўлса, 90 дақиқада "Машъал" дарвозасига пенальти белгиланди. Жавоҳир Илёсов 11 метрлик нуқтадан Дониёр Усмоновнинг берган зарбасини қайтаришга эриша олмади. Шундай қилиб баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Назорат учрашуви.
Тошкент. 27.01.2015

"Локомотив" - "Машъал" 2:2
Голлар
: 0:1 Жаҳонгир Жиямуродов (20), 0:2 Зоҳир Қўзибоев (72), 1:2 Александр Гейнрих (82), 2:2 Дониёр Усмонов (90 пенальтидан)

"Локомотив": Аброр Каримов, Бобур Юлдашев, Жаничеч, Аркади Калайджан, Салим Мустафоев, Дилшод Раҳматуллаев, Сардор Мирзаев, Бруна ди Силва, Санжар Шоаҳмедов, Александр Гейрних, Руслан Корян.

"Машъал": Ботир Носиров, Сирож Ҳамроев, Шерзод Файзиев, Шаҳзод Шаймонов, Аббос Шодмонов, Ҳумоюн Муртозаев, Никита Букаткин, Зафар Тўраев, Жамшид Хасанов, Жаҳонгир Жиямуродов, Зоҳир Қўзибоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Фирдавс Асадов, Жавоҳир Илёсов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Турсунмурод Ҳамдамов,

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика