“Машъал”: Эрматов ва Расуловни табриклаймиз
27 июл 2014 15:49
Новости
“Машъал”: Эрматов ва Расуловни табриклаймиз
25 июль куни Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА рефериси ассистенти Абдуҳамидулло Расуловни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда ФИФА рефериси Равшан Эрматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.
Шунингдек Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам таниқли ҳакамимизни «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» фахрий нишони билан ҳам тақдирлади.
Ундан ташқари яқинда Бразилия майдонларида ўтган жаҳон чемпионати ўйинларида Эрматовга яқиндан ёрдам берган Абдуҳамидулло Расулов ҳам "ORLANDO" автомашинаси билан, Эрматов эса "MALIBU" русумли автомашина билан тақдирланди.
Шу муносабат билан “Машъал” футбол клуби ҳам ушбу ҳакамларимизни мазкур ютуқлари билан муборакбод этади.Қолаверса бу йил иккинчи бор мундиалда иштирок этиб, жаҳон чемпионатидаги ўйинларни бошқариш борасида дунё бўйича рекорд қайд этгани билан ҳам Равшан Сайфитдиновични табриклаймиз.
Бу билан ҳакамларимиз мамлакатимизни бутун дунёга янада танитди!
Уларнинг келгуси фаолиятига омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Комментарии