RU

Последние новости

09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  0 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  3 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  23 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59

"Машъал": Чемпион ёшларимиз мавсумни дуранг билан бошлашди Новости

"Машъал": Чемпион ёшларимиз мавсумни дуранг билан бошлашди

Бугун Наманганнинг Тўрақўрғон шаҳридаги марказий ўйингоҳда ёшлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" баҳси бўлиб ўтди.
Ўйинни майдон эгалари ҳужумлар билан бошлади. 4 дақиқада Илҳом Бойдадаевнинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. 17 дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов дарвозабон билан бирга-бир вазиятни йўққа чиқарди. 30 дақиқада ўтиб бораётган бир вақтда меҳбонлар ҳимоячиси Холмурод Холмуродовни бирга-бир чиқиб боришда ушлаб қолди , белгиланган жарима зарбасига эса аниқлик етишмади. Бўлимнинг сўнгги дақиқасида Жавоҳир Илёсов майдон эгалари вакили берган кучли зарбани дарвоза бурчагидан қайтариб юборишни уддалади. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида бошланди. 52 дақиқада Муҳаммаджон Расулов "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужумини ноаниқ якунлади. 65 дақиқада Мақсуд Маҳмудовнинг бурчакдан ошириб берилган тўпини Ихтиёр Тошпўлатов боши билан дарвозага йўллашга муваффақ бўлди, бироқ йўналиш ноаниқ.  70 дақиқада Маҳмудовнинг пасини Тошпўлатов бош билан дарвозаг жойлаб қўйди, лекин ҳакам бу голни ўйиндан ташқари ҳолат деб топди. 80 дақиқада Жавоҳир Илёсов дарвоза ичига кириб бораётган тўпни олиб чиқишни уддалади. Учрашув сўнггигача дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.
Амалдаги чемпион "Машъал" ёшлари чемпионатни нурсиз дуранг билан бошлади.

Ёшлар лигаси. 1-тур
Наманган. Тўрақўрғон. 13.03.2015  15:00

"Навбаҳор" - "Машъал" 0:0 (0:0)
Ҳакам:
Равшан Копадзе (Фарғона),
Назоратчи: С.Ирматов (Тошкент)

Огоҳлантиришлар: Азиз Умаров (18), Xожиакбар Юнусов (30), - Юнус Очилдиев (35), Сирожиддин Раҳматуллаев (40), Мақсуджон Маҳмудов (50)

"Навбаҳор":  Нодиржон Ашурматов, Азизжон Умаров, Омон-Биик Ҳалилов, Ҳожиакбар Юнусов, Акбарали Холдоров, Сардор Теляков, Илҳом Бойдадаев, Азизбек Турғунбоев, Муҳаммаджон Расулов, Муҳриддин Мўминов, Санжар Тошпўлатов.
Захира: Амир Эргашев, Иброҳим Исмоилов, Фаррух Умаралиев, Бобурмирзо Раҳмонов, Дониёр Иномов, Иброҳим Абдуллаев, Жавоҳир Олимжонов.

"Машъал": Жавоҳир Илёсов, Сирожиддин Аллаев, Темур Машарипов, Юнус Очилдиев, Дурбек Камолов (Турсунмурод Ҳамдамов 52), Сардор Абдураимов (Жасур Абдураҳмонов 70), Мақсуд Маҳмудов (Нажмиддин Қувончиев 74), Холмурод Холмуродов (Уйғун Бобоназаров 46), Сирожиддин Раҳматуллаев (Маъруф Тошев 88), Ихтиёр Тошпўлатов, Мародона Сафаров (Шоҳжаҳон Аббосов 65).
Захира: Санжар Қувватов.
 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика