RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Нефтчи" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 19:12Суперлига. "Машъал" - "Насаф" (матнли трансляция)  6 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  5 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   2 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  14 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  3 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  4

"Машъал": "Бухоро" ёшлари ҳам мағлуб этилди Новости

"Машъал": "Бухоро" ёшлари ҳам мағлуб этилди

Айни вақтда Муборакда ёшлар лигаси доирасидаги навбатдаги 23-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
 "Машъал" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашув тўлалигича майдон эгалари устунлигида ўтиб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ йирик ҳисоб бўлиши мумкин бўлган вазиятлар фойдаланилмади. Баҳодир Муртозаев, Шоҳруҳ Достоновларда бир неча бор аниқ вазиятлар бўлишига қарамай ҳеч биридан фойдалана олмади. Холисликни сақлаган ҳолда айтиш керакки "Бухоро" бутун учрашув давомида дарвозага бир марта ҳам аниқ зарба йўлламади.
Иккинчи бўлимни ҳам катта ташаббус билан бошлаган майдон эгалар 55 дақиқада Шабанов Достоновни ушлаб қолгандан сўнг пеналти қўйилди. 11 метрлик жарима ҳам аниқ амалга оширилмади. 80 дақиқада Қаҳрамон Баҳодиров қанотдан аниқ зарба берди ва ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб чемпионат тўпурари Шоҳруҳ Достонов яна бир бор ўзини кўрсатди. 2:0 ва учрашув шу ҳисобда якунига етди.

Шундай қилиб "Машъал" ёшлари навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва турнирда пешқадамликни давом эттиради.

Ёшлар лигаси. 23-тур
"Машъал" - "Бухоро"  2:0 (0:0)
Голлар:
1-0 Қаҳрамон Баҳодиров (80), 2-0 Шоҳруҳ Достонов (82)
Ҳакамлар: Нодиржон Болтаев (Навоий), Артём Калилин, Фарҳод Усмонов , Жонон Ҳамидов (Қарши)
Назоратчи: С.И.Нажафалиев (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Холмурод Холмуродов (44) , Қаҳрамон Баҳодиров (50) - Тўлқин Умаров (5), Азамат Шарипов (55), Руслан Асланов (64)
Амалга оширилмаган пеналти.
Ихтиёр Тошпўлатов (55 "Машъал")
Четлаштириш:
Холмурод Холмуродов (85)

"Машъал":
1.Санжар Қувватов (c), 15.Искандар Шайқулов, 16.Холмурод Холмуродов, 27.Қаҳрамон Баҳодиров, 28.Сирожиддин Раҳматуллаев (40.Жомий Жумаев 90), 29.Баҳодир Муртозаев, 32.Сирожиддин Аллаев, 36.Ихтиёр Тошпўлатов (31.Шоҳжаҳон Аббосов 80), 39.Маъруф Тошев (47.Марадона Сафаров  65), 48.Шоҳруҳ Достонов (43.Уйғун Бобоназаров 86), 49.Шаҳзод Шаймонов
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Юнус Очилдиев,  45.Муҳриддин Ризвонов

"Бухоро":
1.Мақсуд Шабанов, 2.Азамат Шарипов, 4.Тўлқин Умаров, 5.Муродулла Ҳамдамов, 6.Азамат Санаев, 8.Равшан Янгиев, 10.Баҳром Нарзуллаев (9.Мирфайз Муҳиддинов 60), 14.Наримон Ҳасанов (21.Дониёр Саидов 58), 15.Руслан Асланов, 77.Азизбек Муратов, 89.Умиджон Муҳаммедов (11.Нозим Умуров 46)
Захира: 25.Шоҳжаҳон Насимов, 3.Бобир Омонов, 7.Ислом Ҳолиқов, 22.Нодир Жўраев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика