RU

Последние новости

18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  0 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  2 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  33 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  2 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  3 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  25 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  45 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10

“Машъал-2001” Республика биринчилигида қатнашяпти Новости

“Машъал-2001” Республика биринчилигида қатнашяпти

Шу кунларда Бухорода 2001 йилда туғилган футболчилар ўртасида Республика биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Жами 12та жамоа иштирок этаётган турнирда “Машъал” футбол мактабининг 2001 йилда туғилган тарбияланувчилари ҳам бор. Бош мураббий Икрем Репатов ва ёрдамчи мураббий Жонибек Эгамбердиев шогирдлари мусобақада Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилишмоқда.

“Машъал-2001” бунгача учта ўйин ўтказиб, ҳаммасида ғалаба қозонди. Хусусан Икрем Репатов шогирдлари гуруҳ баҳсларида Жиззахни 3:2, Тошкент вилояти жамоасини эса 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Бу икки учрашувда Элдор Ҳасанов, Жонибек Ғаффоров, Пиримов Феруз, Бобоқулов Ҳакимбек, Ҳамдамов Акбар сингари ёш ўйинчилар тўп киритишди.

Мусобақа регламентига кўра, 12та жамоа учтадан тўрт гуруҳга бўлинган ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олди. Бугун чорак финал учрашувлари ўтказилди. Айтганча, ўйинларнинг ҳар бир тайми 30 дақиқадан ўйналмоқда. Баҳслар “Ёшлик” ва “Умид” спорт мажмуаларида ўтказиляпти.

Бугунги чорак финал беллашувлари натижаларига кўра Қашқадарё Навоийни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олади. Бу ўйинда биздан голларни Ғаффоров Жонибек, Аҳадов Диёрбек ва Акбар Ҳамдамов рақиб дарвозасига киритишди. Энди “машъалчилар” ярим финалда Бухорога қарши майдонга тушишади. Ярим финал баҳслари эртага бўлиб ўтади. Биз эса қуйида чорак финал натижалари ва ярим финал жуфтликларини келтириб ўтамиз.

Чорак финал. 18 ноябрь
Бухоро – Тошкент – 4:1
Фарғона – Самарқанд – 3:0
Қашқадарё – Навоий – 3:1
Наманган – Жиззах – 4:0

Ярим финал. 19 ноябрь
Бухоро – Қашқадарё
Фарғона – Наманган

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика