Маъруфхон Муродов: "Ишончни оқлаб бораётганимдан хурсандман"
29 мая 2016 11:00
Новости
Маъруфхон Муродов: "Ишончни оқлаб бораётганимдан хурсандман"
- Дастлабки турларда асосий таркибга тушиш учун анча қийналдим ва ҳаракат қилдим. Айниқса жамоа бошқарувига Ихтиёр ака Каримов келганидан сўнг, менга кенгроқ имкониятлар яратиб берди. "Нефтчи" билан учрашувда ҳам ҳал қилувчи голни уриб жамоам дуррангга эришишига ёрдам бера олдим. "Сўғдиёна"га қарши ўйинда ҳам, жамоамга имкон даражада ёрдам беришга аниқроғи, фойдамни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ҳаммаси кўнглимдагидек чиқаётганидан ҳурсандман. Бундан кейин ҳам жамоамизнинг зафарли ўйинларига ўз ҳиссамни қўшишга астоидил ҳаракат қиламан.
- Бевосита бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсам, ўйин осон кечмади. Лекин аҳиллик билан ҳаракат қилганимиз, жамоавий ўйин кўрсатганимиз натижасида ғалаба қозондик деб ўйлайман. Бу ғалаба билан барчага "Шўртан" ҳали анча кучга эга эканини кўрсатдик деб ҳисоблайман. Бундан кейин ҳам жамоамиз муҳлисларини шундай иродали ва чиройли ғалабалар билан ҳали кўп бор бахтиёр қилишга ҳаракат қиламиз деб умид қиламан, - дейди Муродов.
"Шўртан" матбуот хизмати
Комментарии