Мартино: "Мессининг голлари мени ҳайратлантираётгани йўқ. Усиз ҳам барқарор бўлишимиз керак"
27 авг 2023 12:49
Новости
Мартино: "Мессининг голлари мени ҳайратлантираётгани йўқ. Усиз ҳам барқарор бўлишимиз керак"
"Интер Майами" бош мураббийи Херардо Мартино ҳужумчи Лео Мессининг жамоа учун яна бир гол урганини оддий ҳолат деб баҳолади.
"Бу ҳолат мени ажаблантираётгани йўқ.
Шундай ўйин орқали танаффусга чиқиб кетиш ҳозирги ҳолат учун мос бўлди. У бу ойда жуда кўп ўйинда қатнашди. Шу сабабли бугунги 30 дақиқа унинг дам олиши учун етарли бўлди.
У ҳам, Бускетс ҳам қаттиқ чарчади. Бироқ ўйиндан ўйинга уларнинг жисмоний ҳолати яхшиланиб бормоқда. Буни уларнинг ўйин якунидаги темпи орқали ҳам билиш мумкин.
Месси бу ғалабани қадрлайди, бироқ энди барчасига кўникишимиз керак. Чунки Лео термаси ихтиёрига боради. Бу мавсумда усиз камида 3та ўйин ўтказишимиз керак бўлади. Энди Мессисиз ҳам барқарорлик кўрсата олишимиз лозим", - деди Мартино.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии