RU

Последние новости

22:45ЕЧЛ. "Атлетико" — "Брюгге"  5 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  0 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  1 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  2 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  10 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  2 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  9 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3 18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  5 17:56"Реал" футболчисини ижарага бериши мумкин  4 17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0

Март ойи бошида "Ал Аҳли" ёки "Ал Ҳилол" Тошкентга келади! Новости

Март ойи бошида "Ал Аҳли" ёки "Ал Ҳилол" Тошкентга келади!

Элит ОЧЛ 8-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Ҳозиргина "Ал Аҳли" жамоаси "Ал Гарафа" устидан ғалаба қозонди. Бу натижадан сўнг "Пахтакор" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Эртага "Истиқлол" ўз ўйинини ўтказади ва ушбу баҳс натижасига қараб "Пахтакор" якунда қайси ўринни эгаллаши маълум бўлади. Агар "Истиқлол" "Ал Райян" устидан ғалаба қозонса, "Пахтакор" саккизинчи ўринни эгаллайди. Эронликлар эртага дуранг ёки мағлубият қайд этадиган бўлишса, "Пахтакор" еттинчи ўрин билан плей-офф босқичига йўл олади.

Элит ОЧЛ регламентига кўра, ғарб минтақасида 1-ўринни эгаллаган жамоа шу минтақадаги 8-ўринни, 2-ўринни эгаллаган жамоа эса 7-ўринни эгаллаган клуб билан баҳс олиб боради. Жадвалнинг энг юқори иккита ўрнини "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" клублари эгаллаши аниқ. Юқорида таъкидланганидек, "Пахтакор" 7 ёки 8-ўрин билан плей-оффга йўл олади. Шундай экан, "Пахтакор"нинг плей-оффдаги рақиби ё "Ал Ҳилол" ёки "Ал Аҳли" бўлади. 

Лига босқичида юқори ўринни олган жамоага устунлик бериш мақсадида ОФК плей-офф босқичининг илк учрашувини жадвалда пастроқ ўринни эгаллаган жамоа майдонида ўтказади. Яъни, "Пахтакор" плей-офф босқичининг илк учрашувида ўз майдонида ўйнайди. 1/16 финалнинг илк учрашувлари эса 3-4 март кунига белгиланган. Шундай қилиб, март ойи бошида Саудия Арабистони грандларидан бири Тошкентда меҳмон бўлади.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика