Марсело Гальярдо: "Эртага кучли жамоага қарши қийин ўйин кутиб турибди"
21 фев 2024 23:21
Новости
Марсело Гальярдо: "Эртага кучли жамоага қарши қийин ўйин кутиб турибди"
"Ҳаммамиз эртанги ўйинни бесабрлик билан кутяпмиз.
Ҳозирча бошланғич таркибни аниқлаганимиз йўқ, бугунги машғулотлардан сўнг беш нафар хорижлик футболчи номини аниқлаймиз.
Эртанги ўйин худди биринчи ўйиндагидек сценарий бўйича ўтади ва биз учрашув бошидан ўз назоратимизни ўрнатишга ҳаракат қиламиз.
Биз ижодикорлик ва ҳужумкор қарорлардан ташқари тезлик ва тезкор узатмаларга таянамиз.
Биз ҳужумлар ташкиллаштиришимиз, учрашув давомида мутлақ устунликка эришишимиз керак ва эрта гол уришга интиламиз. Жамоамиз ҳамиша мухлисларннг қўллаб-қувватлашига муҳтож.
Эртага кучли жамоага қарши қийин ўйин бўлиши табиий ва биз ғалаба учун курашамиз. Охирги ўйиндаги дуранг ва бўлажак беллашувга жароҳатларсиз етиб келишимиз яхши ҳолат саналади", — деди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" учрашуви 22 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии