Марселино: "Валенсия" билан ўйинда бошқа Роналдуни кўрамиз деб ўйламайман"
27 ноя 2018 16:50
Новости
Марселино: "Валенсия" билан ўйинда бошқа Роналдуни кўрамиз деб ўйламайман"
"Валенсия" бош мурабийи Марселино Тораль "Ювентус"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Чемпионлар лигасининг навбатдаги ўйинида турнир ғолиблигига даъвогарлик қилаётган жамоага қарши ўйнаймиз. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Чемпионлар лигасидаги келажагимиз "Ювентус" билан ўйин натижасига боғлиқ. Ўйин оғир бўлади, аммо ҳозир яхши формадамиз.
Рақибларимизга осон бўлмаяпти. Тезкор ўйин намойиш этяпмиз. Ғалаба қозонишимиз керак, бошқа натижа ҳақида ҳар қандай фикр бизга ҳалақит беради.
Криштиану Роналду? У ажойиб футболчи. Аммо унинг биринчи ўйиндаги четлатилиши ҳеч нарсага таъсир қилмайди деб ўйлайман. У доимо бор кучини ишга солади, ғалаба қозонишни, голлар уришни истайди. Шу сабабли биз бошқа Роналду кўрмаймиз. Ундан нима кутиш кераклигини биламиз" - дейди Тораль.
Комментарии