RU

Последние новости

17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  1 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  1 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  10 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  4 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0

Марко Колакович: "Бухоро" учун уйдами ёки меҳмонда ўйнашнинг аҳамияти йўқ" Новости

Марко Колакович: "Бухоро" учун уйдами ёки меҳмонда ўйнашнинг аҳамияти йўқ"

Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" ўтган мавсумда Суперлигада сўнгги ўринларни эгаллаб Про лигага равона бўлганди.

"Кўҳна шаҳар" жамоаси бу йил ўз олдига яна элитага қайтиш вазифасини қўйган. Про лиганинг 5 та туридан сўнг клуб 3 та дуранг ва 2 ғалаба билан 4-ўринда кетмоқда. Сўнгги турда Бакаев шогирдлари Тошкентда "Машъал" билан дурангга имзо чекишди. Ўйиндан сўнг жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Марко Колаковичнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Машъал" билан ўйин қанчалик мураккаб кечди?

- Бизни қийин учрашув кутиб турганини билгандик, чунки Про лигада осон рақиб йўқ. Фойдаланишимиз керак бўлган вазиятлада омадимиз келмади. Бу бизнинг кейинги учрашувларда тўғирлашимиз керак бўлган асосий муаммойимиз ҳисобланади. Олдимиздаги вазифани бажариш учун кўпроқ очко жамғаришимиз лозим. 

- Биринчи давра якунига қадар "Арал" ва "Олимпик Мобиуз" билан ўйинлар қолди. Бу учрашувлар нисбатан енгилроқ ўтадими?

- Ҳали бу жамоалар билан тўқнаш келганимиз йўқ. Умуман олганда ҳар бир рақибга ҳурмат билан қарашимиз керак. Ҳамма жамоа ўзига яраша кучли. Лекин "Қўқон-1912" ва "Машъал" ўзларининг кучли томонларини кўрсата олишяпти. Айтишим мумкинки, Ўзбекистонда ҳар бир лигадаги баҳслар қизиқарли курашларга бой тарзда ўтади. 

- Жамоа 2 та ғалабасини ҳам меҳмонда қўлга киритди...

- Натижалар барчасини кўрсатиб турибди. Уйга қараганда биз сафарда яхшироқ ўйин кўрсатмоқдамиз. Мураббийимиз ўйиндан кейин айтганларидек биз барча ўйинларни сафарда ўтказяпмиз. Шунинг учун бунинг аҳамияти йўқ. Жамоамиз янги тузилган. Ўтган йилги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган. Барча бир-бирига ўрганиши учун вақт керак. Хавотирли жойи йўқ. Мухлисларга бир нарсани ваъда қиламан. Қолган беллашувларда бор кучимизни ва маҳоратимизни ишга соламиз. Очко йўқотишимиз қимматга тушади. 

- Қишки трансферлар вақтида "Бухоро"га ўтишингизда мураббий фактори муҳим рол ўйнадими?

- Улуғбек Бакаев билан бирга тўртинчи мавсум бирга ишламоқдаман. Унинг қишда менга юборган таклифини рад қила олмасдим. Бакаев ҳам мураббий, ҳам инсон сифатида ҳурматга сазовор. Бирга ишлаш ёқимли. Бундан жуда хурсандман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика