RU

Последние новости

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  3 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Марказлашган чемпионат. Бу қандай бўлади? Новости

Марказлашган чемпионат. Бу қандай бўлади?

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналида пост қолдирди.

Унда ёзилишича, Суперлиганинг 10, 11 ва 12-турлари марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтиши мумкин. Ва бу борада ПФЛ ўз режасини ишлаб чиқишни бошлагани айтилган. 

Хабарингиз бор, бугун 10 июлдан яна карантин чоралари кучайтирилиб, 1 августга қадар шундай қолиши махсус комиссия томонидан белгилаб берилди. 13 июлдан бошлаб поездлар ва самолёт рейслари ҳам вақтинча тўхтатилади. Бу эса ўз навбатида клубларга ўйинга бориб келиш бўйича қийинчилик туғдиради.

Наилож ҳозирги вазият шуни тақозо қилаётгани бор гап. Шу боис ҳар қандай ҳолатда аввало футбол ўйинларини давом эттириб турган маъқул. Чунки жамоалар энди формага кириб олай деганда тўхтатиб қўйиш яна олдинги ҳолатга қайтаради.

Лекин шу ўринда бир савол туғилади: агар чемпионат марказлашган тартибда ўтса, у қандай бўлади? 

Келинг дастлаб Суперлиганинг 10, 11, 12-турдаги ўйинлар тақвимини келтириб ўтсак. Демак, 10-тур 19, 20, 21 июлга, 11-тур 26, 27, 28 июлга ва 12-тур 3-4 августга белгиланган. Энди фикримизни 10-тур мисолида давом эттирамиз. 


10-тур учрашувлари

19 июль. "Сурхон" - "Навбаҳор"

19 июль. "Насаф" - "Сўғдиёна" 

20 июль. АГМК - "Локомотив"

20 июль. "Бунёдкор" - "Металлург"

20 июль. "Машъал" - "Андижон"

21 июль. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

21 июль. "Қизилқум" - "Бухоро"


Агар 10-турни марказлашган ҳолда Тошкент ва Тошкент вилоятида ўтказиш кўзда тутилаётган бўлса, унда дастлаб тайёр стадионларни ҳисоблаб чиқамиз. 

Тошкент вилоятидаги стадионлар: Олмалиқ, Бекобод. 

Тошкент шаҳридаги стадионлар: "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор".  

Яъни булар тур учрашувларини қабул қилишга ҳар томонлама (табло, кийим алмаштириш хоналари, прожектор, Coca Cola реклама жиҳозлари бўйича) тайёр стадионлар. Суперлигада ҳар тур 7та ўйин бўлади. Тайёр стадионлар эса 5та. 

10-тур тақвимидан келиб чиқсак, АГМК ва "Бунёдкор" стадиони банд бўлади, чунки бу икки жамоа ўз майдонида ўйнайди. Қоляпти 3та стадион: "Пахтакор", "Локомотив" ва Бекободдаги ўйингоҳ. 

Бу уч стадионда қолган 5та ўйинни ўтказиш мумкинми? Мумкин, албатта. Фақат бу борада клублар билан ишлашга тўғри келади. Яъни масалан Бекобод бирмунча узоқ бўлгани учун битта ўйинни ўзида қабул қилади, "Пахтакор" ва "Локомотив" стадионида иккитадан ўйин бўлади. Ёки бўлмаса ТТЙМИ билан "Жар"ни қўшсак, унда "Пахтакор" ва "Локомотив" ўйингоҳларида 2тадан ўйин ўтказишга ҳожат қолмайди. 

Масалан, "Пахтакор" "Қўқон-1912" билан ўз майдонида мезбон (!) сифатида ўйнаши мумкин, шунда иккинчи даврани Қўқонда ўтказади. Буёғига қоляпти яна тўртта ўйин: "Сурхон" - "Навбаҳор" (19 июль), "Насаф" - "Сўғдиёна" (19 июль), "Машъал" - "Андижон" (20 июль) ва "Қизилқум" - "Бухоро" (21 июль). 

19 июль куни иккита ўйин бор. Демак, бу ўйинларнинг биттасини Бекободда ўтказишга тўғри келади. ПФЛ қайси жамоаларни Бекободга юборишни ҳал қилиши мумкин. Шунда битта учрашув Тошкентда бўлади. 

"Пахтакор" 21 июль куни "Қўқон-1912"га қарши ўз майдонида баҳс олиб боради деб ҳисобласак, 19 ва 20 июль кунлари стадионга тегмаслик керак. Бу ўринда қоляпти "Локомотив" стадиони. 20 июль кунги "Машъал" - "Андижон" баҳси ТТЗда ўтказилиши мумкин, чунки шу куни "Локо" Олмалиқда ўйнаётган бўлади. 

"Қизилқум" - "Бухоро" ўртасидаги турнинг охирги учрашувини "Жар" ёки ТТЙМИда ўтказса бўлади. Шу билан тур ўйинлари тугайди. 

Нима бўлган тақдирда ҳам жамоалар нейтрал майдонда ўйнагани билан мезбон ва меҳмон мақоми сақлаб қолиниши шарт. Бу ўринда фақат стадион нейтрал бўлади, лекин тақвимдан келиб чиқиб ким меҳмон, ким мезбон эканлиги ўзгармайди. Фақат ўз майдонида ўйнайдиган жамоалар бундан мустасно. Фикримизча, бу ҳаммага маъқул келади. 

Карантиндан кейин насиб қилса яна эски усулга қайтамиз. Лекин ҳозирги шароитда бошқа чора кўринмаяпти. Олдимизда эса иккита йўл қолган: 1. Чемпионатни қай йўсинда бўлмасин давом эттириш, 2. Вазият ўнгланмагунча футбол ўйинларини яна тўхтатиб қўйиш.  

Хўш, сиз қай бирини танлайсиз?

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика