RU

Последние новости

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  3 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  6 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  103 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  848 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Марказда йиғилиш. Абдураимов янги ёшлар ТЖ мураббийи! Новости

Марказда йиғилиш. Абдураимов янги ёшлар ТЖ мураббийи!

Кеча терма жамоалар Марказидаги навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда турли тоифадаги терма жамоаларимиз март ойи дастурларини тақдим этдилар.

Ундан ташқари қилинган ишлар ҳақида ҳисобот берилди.

Йиғилишда Марказ директори Асқар Толибжонов. Техник директор Рустам Акрамов ва директорнинг биринчи ўринбосари Рамиль Илясов ҳамда мусобақалар ўтказиш бўлим бошлиғи Ботир Каримжонов иштирок этдилар. Шунингдек, маслаҳатчи мураббийлар, Элдор Сакаев ва Мавзур Умархўжаев ҳам қатнашдилар. 

Миржалол Қосимов МТЖни 23 март куни йиғишини маълум қилган. Терма жамоамиз 24 март куни Жанубий Кореяга учиб кетиши режалаштиряпти. 27 март куни мезбонларга қарши ўртоқлик ўйини бор. 31 март куни японлар билан ўйнаймиз.

Куни кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Бахтиёр Ашурматов ҳам март ойи дастурини тақдим этган. Олимпиячиларимиз 5 март куни Тошкентда йиғиладилар. 7 март куни маҳаллий клублардан бирига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилинади. Шундан кейин терма жамоамиз 11 март куни Вьетнамга учиб кетади ва у ерда 14 март куни ўртоқлик учрашуви ўтказади. 15 март куни Тошкентга қайтиб келадиган вакилларимиз, 19 март куни Бангладешга учадилар. У ерда 23 март куни ўртоқлик учрашуви ташкил этилади. Шундан кейин саралаш ўйинлари бошланади.

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги 1995 йилда туғилган ёшларимиз айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказяптилар. Куни кеча "Навбаҳор"га 2:1 ҳисобида имконият бой берилди, кеча "Обод" ҳудди шундай ҳисобда таслим этилди. Эндиги рақиб "Металлург". 

2000 йилда туғилган ўсмирлар терма жамоаси Японияда бўлиб ўтадиган турнирга тайёргарлик кўраяпти. 23 март куни кун чиқар юртга учадиган Темур Олимхўжаев жамоаси у ерда 30 мартга қадар бўлади.

1998 йилдаги терма жамоамиз аллақачон ўз фаолиятини тугатган. Энди у ердаги яхши футболчилар, 1997 йилда таваллуд топган янги ёшлар терма жамоасидан жой олишлари мумкин бўлади. Бу терма жамоага, истеъдодли мураббийи, Абдураимовлар сулоласи вакили, Жасур Абдураимов бош мураббий этиб тайинланган. Жасур Абдураимов 1997 йилда таваллуд топган футболчилар билан 7 карра Тошкент Шаҳар чемпиони, 3 карра Республика миқёқисдаги турнирда зафар қучган. Айтиш жоизки, тўғри қарор. 

1997 йилда таваллуд топган футболчиларимиз, шу йили куз ойида 2016 йил ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи саралаш ўйинларида қатнашадилар. Март ойида мазкур терма жамоамиз ўзининг кенгайтирилган таркиби билан машғулот ўтказади.

Шундан сўнг навбат пляж футболига келди. Терма жамоамиз Португалияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради. Бунинг учун Аҳад Юсупов бошчилигидаги пляжчиларимиз, 14-20 март кунлари Дубайда йиғин ўтказадилар. Шундан сўнг Қатар пойтахти Дохага йўл олиб, 22-28 март кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашадилар. Мусобақа совриндорлари ЖЧ йўлламансини ҳам нақт қилади.

Вячеслав Солохо бошқарувидаги аёллар олипия терма жамоамиз Иорданияда бўлиб ўтадиган биринчи босқич саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрадилар. 2-9 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказилинади. Иорданиядаги мусобақа эса 9-16 март кунлари бўлиб ўтади.

Нафил Бобоев бошқарувидаги аёллар ёшлар терма жамоаси 4-6 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Шундан сўнг қизларимиз, Сочида 6-18 март кунлари бўлиб ўтадиган "Кубан баҳори" турнирида иштирок этадилар.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика