RU

Последние новости

21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  4 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  69

Марио Балотелли: "Маҳорат борасида Месси ва Роналду даражасида эдим, аммо барча имкониятларни бой бердим" Новости

Марио Балотелли: "Маҳорат борасида Месси ва Роналду даражасида эдим, аммо барча имкониятларни бой бердим"

"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Недум Онуоха Марио Балотелли ўзини Месси ва Роналду билан солиштирганини ёдга олди.

"Биз "Манчестер Сити"да 2011/12 йилги мавсумда атиги ярим йил бирга ўйнадик, аммо бу вақт Англияга 20 ёшида ташриф буюрган йигитчани тушуниш учун етарли эди.

Мен доим бир воқеани эслайман. Базада кимдир Криштиану Роналду ва Лионел Мессини муҳокама қиларди. Марио суҳбатга қўшилиб, улардан ёмонроқ ўйнамаслигини айтди.

Хонадаги ҳамма жим бўлиб қолди, лекин Марионинг юзи умуман ўзгармади. У бу гапни жиддий қиёфада айтди.

Марио чиндан ҳам бошқалардан фарқ қиларди. Мен у билан ўтган ҳафта гаплашдим ва бу одам буткул ўзгаргани гувоҳи бўлиб, кўзларимга ишонмадим.

Месси ва Роналду ҳақидаги суҳбат ҳақида гапирар экан, Марио шундай дейди: "Мен улар билан бир савияда бўлиш учун бир нечта имкониятларни бой бердим. Лекин маҳорат борасида улар билан бир хил бўлганимга юз фоиз аминман. Бироқ барча имкониятларни бой бердим.

Ҳозир улар билан бир савиядаман, дея олмайман. Роналду нечта "Олтин тўп" қўлга киритган? Бештами? Ҳеч ким ўзини Месси ва Роналдуга тенглаштира олмайди. Агар футболчилик маҳорати ҳақида гапирадиган бўлсак, менда ҳасад қиладиган ҳеч нарса йўқ", - дея Онуоха Балотеллининг сўзларини келтирди.

Марио ҳозирда Туркияда "Адана Демирспор" жамоасида тўп суради. У жорий мавсум чемпионатнинг 22 ўйинида 10 та гол урди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика