Мариано Испания терма жамоасидан чақирув олмоқчи
20 сен 2018 17:21
Новости
Мариано Испания терма жамоасидан чақирув олмоқчи
"Реал" ҳужумчиси Мариано Диас "Рома"га қарши Чемпионлар лигаси биринчи тур ўйинидан сўнг, Испания терма жамоасида ўйнамоқчи эканлигини айтди.
"Луис Энрике қўнғироқ қилиб, мени миллий терма жамоага чақирса хурсанд бўламан. Миллий терма жамоада ўйнашга умид қиляпман.
"Рома" дарвозасига гол урганимдан жуда хурсандман. Марселонинг пас бўлмаганида, дебютим бундай бўлмас эди" - дейди Мариано.
Форвард 2013 йил Доминикан Республикаси терма жамоасида дебют қилган. Мариано 2017 йилда Испания терма жамоасида ўйнашга қарор қилди, аммо ҳозирча таклиф олгани йўқ.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии