RU

Последние новости

18:30"Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи" — "Ланс" устози  14 18:15"Венеция" — "Интер". Лаутаро ва Тареми асосий таркибда  2 18:15Абдуқодир Ҳусановнинг укаси "Ланс" академиясида!  5 18:01Уокер Ибрагимович билан музокаралар олиб борди  0 17:21"Барселона" Арауходан норози  1 16:56"Тамворт" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 16:50"Манчестер Сити" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  5 16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  6 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  46 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1

Марат Бикмаев: “Яна терма жамоадан чақирув олганимдан хурсандман” Новости

Марат Бикмаев: “Яна терма жамоадан чақирув олганимдан хурсандман”

Куни-кеча Ўзбекистон йиллий терма жамоасининг Бахрайнга қарши ўйин олдидан ўтказиладиган йиғинига таклиф этилган футболчиларнинг рўйхати эълон қилинди.

Ундан Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳужумчиси Марат Бикмаев ҳам ўрин олган. Бошидан оғир жарохатларни ўтказган Бикмаев бир неча йиллардан сўнг яна терма жамоадан чақирув олди. Биз эса шу муносабат билан Маратни суҳбатга чорладик.

- МТЖнинг навбатдаги йиғинига таклиф этилдингиз. Бу ҳақда энг аввало кимдан ёки қаердан хабардор бўлдингиз?
- Дастлаб интернет сайтларида ўқиб қолдим. Кейин йигитлар ҳам айтишди. Тўғриси, бу чақирув мени янада хурсанд қилиб юборди. Бунинг учун терма жамоа мураббийларига миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Фақат очиғини айтинг, таклиф этилишингизни кутганмидингиз?
- Албатта. Менимча ҳар қандай футболчи миллий терма жамоадан чақирув кутиб яшайди. Шу жумладан мен ҳам яна қачонлардир бош жамоамиз либосида ўйнашга умид қилиб юргандим. Яратганга шукур, ниятимга етдим.

- Охирги марта қачон миллий терма жамоа либосида майдонга тушганингизни эслай оласизми?
- (Бироз ўйланиб) Адашмасам сўнгги бор Қирғизистонга қарши баҳсда ўйнагандим. Ўшанда бош жамоамизга Вадим Абрамов устозлик қиларди.


- Бошингиздан шундай оғир жароҳатларни ўтказганингизни ва кўп маротаба операция столига ётишга мажбур бўлганингизни жуда яхши биламиз. Бундай холларда кўпчилик футболчиликни якунлаб қўя қолади. Сиз эса нафақат футболга қайтдангиз. Балки яна МТЖдан ҳам чақирув олмоқдасиз. Бунга қандай эришмоқдасиз?
- Ҳақиқатдан ҳам шу кунгача кўп маротаба бошимдан оғир дамларни ўтказдим. Тўғриси, ҳозир жарохатларни эслагим келмайди. Буни тезроқ унутишга харакат қиламан. Очиғини айтганда, футбол ўйнашдан ташқари бошқа хунарим йўқ. Бошқа касб билан шуғулланишни ҳаёлимга ҳам келтирмаганим учун ҳам ўзимга-ўзим доим сўз бериб келганман: мен яна катта футболга қайтишим керак. Бунинг учун тезроқ оёққа туриб олишим зарур деб. Яратганга шукур, ҳаммаси ортда қолди ва яна мен севган машғулотим билан бандман. Операциядан сўнг шифокорлар машғулот бошлашимга руҳсат бергач, ўз устимда тинимсиз равишда ишладим. Ҳали яна бемалол ўйнай олишимга ишондим.

- Бу йилги фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?
- Нима десам бўлади? 50х50. Нолимайман бу йил ишларим яхши. Бир нечта голлар урдим ва асосийси яна МТЖдан чақирув олдим. Лекин бу мен учун юқори даража эмас деб биламан. Янада оптимал формага кириш учун жиддий ишлаяпман. Бунга менимча бир йил керак. Оёғим ҳам баъзида оғриб туради, ҳаво ўзгарган пайтларда. Буни мен каби бошидан шундай жарохатни ўтказганлар яхши билади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика