Марадона Нигерия—Аргентина учрашувидан сўнг тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолди
27 июн 2018 07:10
Новости
Марадона Нигерия—Аргентина учрашувидан сўнг тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолди
Диегони шифокорлар кўриб қўйди.
Футбол афсонаси Диего Марадона Нигерия—Аргентина учрашувидан сўнг тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолди. Бунга сабаб у ўзини ёмон ҳис қилган. 57 ёшли собиқ футболчига шифокорлар дарҳол ёрдам кўрсатган.
Ўйингача Марадона Нигерия терма жамоаси мухлислари билан рақсга тушди. Маркос Рохо гол урган вазиятда эса хурсандчиликдан ножўя ҳаракатларни амалга ошириб мухлислар танқидига ҳам учради.
Комментарии