RU

Последние новости

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  2 12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  3 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

"Мақсад битта: жаҳон чемпионатига чиқиш" - Эрон бош мураббийи интервью берди Новости

"Мақсад битта: жаҳон чемпионатига чиқиш" - Эрон бош мураббийи интервью берди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Драган Скочич уч ойдан сўнг яна Теҳронга қайтди.

Маълумки, бугундан Эрон чемпионатига рестарт берилади. Шу боис Скочич терма жамоага номзод футболчиларни кузатиб боради. Хорватиялик мураббий "Football Bartar" телекўрсатуви меҳмони бўлиб, бир қатор саволларга жавоб берди. "Мамлакат чемпионати қайта тикланишидан хабар топиб яна Теҳронга келдим, - деди Драган Скочич. - Футбол бўлгани яхши барибир. Буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Шу орқали терма жамоага номзод футболчилар шаклланиб боради. ЖЧ саралашдаги биз тушган вазият оддий эмас. Гуруҳ пешқадами Ироқдан 5 очко ортда қоляпмиз. Кейинги босқичга ўтиш учун қолган тўртта ўйиннинг ҳаммасини ютишимизга тўғри келади". 

Драган Скочич терма жамоага бош мураббий бўлганидан бери кўп танқидларни эшитиб келяпти. 

"Бир неча бор касалхонада даволаниб ҳам чиқдим, - дейди хорватиялик мураббий. - Эронда босим кучли ва буни ҳар доим ҳис қилиб туришга тўғри келади. Аммо ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Буёғига фақат жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ҳақида бош қотирамиз. Терма жамоага ким яхши тайёргарликка эга бўлса, шуларни таклиф этамиз. Олдин ҳам айтганман, эшик ҳаммага очиқ. Ўзингизни кўрсатинг ва бош жамоадан чақирув олинг. Мен учун номларнинг ва жамоаларнинг аҳамияти йўқ. Мақсадимиз битта: жаҳон чемпионатига чиқиш".

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика