Мануэль Пеллегрини: “Ливерпуль” яққол офсайддан гол урганлиги учун “Вест Хэм” дуранг ўйнади
05 фев 2019 09:35
Новости
Мануэль Пеллегрини: “Ливерпуль” яққол офсайддан гол урганлиги учун “Вест Хэм” дуранг ўйнади
АПЛ 25-туридан ўрин олган “Вест Хэм”—“Ливерпуль” баҳсидан сўнг мезбонлар устози фикрлари билан бўлишди.
“Бизда ғалаба қозониш учун вазиятлар кўп бўлди. “Ливерпуль” яққол офсайддан гол урганлиги учун “Вест Хэм” дуранг ўйнади. Ўйин охирида Ориги вазиятдан фойдалана олмади. Ҳакам эса уни ўйиндан ташқари ҳолатда деб ҳисоблаб, қўпол хатога йўл қўйди. АПЛда кўп гол ураётган ва яхши ҳимояга эга жамоага қарши ўйганимизни ҳисоб оладиган бўлсак, кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Аммо натижадан хафсалам пир бўлди. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъи назар бироз қўшишимиз ва барқарор ўйин кўрсатишимиз керак”,—деди Пеллегрини.
Комментарии