RU

Последние новости

18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  1 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  1 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  5 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  2 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  31 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9

Мануэль Нойер: “Тўғри йўналишда бир қадам ташладик” Новости

Мануэль Нойер: “Тўғри йўналишда бир қадам ташладик”

“Хоффенхайм” билан бундеслиганинг 2-тур ўйини жаҳон чемпиони Мануэль Нойер учун даҳшатли бошланди: 9-сониядаёқ (!) Кевин Фолланд унинг дарвозасини ишғол қилди.

Лекин “Бавария” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жером Боатенгнинг четлатилиши ва пенальти белгилангани ҳам бунга халал бермади. “DFB.de” сайти мюнхенликлар посбони билан суҳбатлашиб, бундеслига тарихидаги энг тезкор гол, Поланскининг пенальти тепишдаги омадсизлиги ва Хоффенхаймдаги ўйин таассуротлари ҳақида саволларга жавоб олди.

- Жаноб Нойер, сиз 9-сонияда гол ўтказиб юбордингиз. Бу бундеслигада тарихидаги энг тез гол саналади. Сиз тўпга тегишга улгурмай, “Хоффенхайм” олдинга чиқиб олди. Аввал шундай ҳолат сиз билан рўй берганми?

- Йўқ, лекин вақтли гол кечидан кўра яхшироқ. Бизда ўйин тақдирини ўзгартириш учун етарлича вақт қолганди.

-Бундай стартдан кейин нима рўй берди? Фолланднинг голини қандай ҳисоблайсиз?

-Биз ҳали суръатга кириб улгурмагандик. Боатенг ва Алаба ўртасида тушунмовчилик юзага келди. Давид ортга ноаниқ пас берди ва Жером уни эгаллашда хато қилди. Ўша ерда Фолланд пайдо бўлди.

-Кейин сиз сирпаниб кетдингиз.

- Мен тўп яқинроқ келаётганини кўриб олдинга чиқдим ва сирпаниб кетдим. Лекин сирпанмаганимда рақибга нисбатан қўполлик ишлатишим мумкин эди, чунки ўйинчи тўпга яқинроқ келиб қолганди. Вазият ёмонроқ тугаши ҳам эҳтимоли бор эди.

-Пенальти ва Боатенгнинг четлатилиши ҳақида нима дейсиз?

- Тўп унинг қўлига тегди, бироқ танаси қўл ортида қолганди. Қоида айнан шундай йўл тутишни кўрсатишига амин эмасман.

- Поланскини пенальтидан аввал чалғитишга ҳаракат қилдингизми?

- Ҳакамга тўп нуқтанинг зарур жойида турмаганини айтдим. Полански тўпни силжитди ва мўлжалдан адашди. Сўзларим уни асабийлаштирганини билмайман.

- Сизга тўсин ҳам ёрдам берди.

- Мен керакли бурчакка ташландим. Тўп сонимга тегди. Давил Алаба эса ўйин бошидаги хатосидан кейин тўлиқ эътиборли бўлиб улгурганди.

- Левандовскининг сўнгги дақиқадаги голи ва ғалабани сиз росманасига қувонч билан нишонладингиз. Захира ўриндиғида ўтирган дарвозабонлар мураббийи Тони Топалович ёнига югуриб келдингиз.

-Бу ҳақиқий ҳиссиёт эди. Ўша ғалаба билан Штутгартда 2014 йил эришилган муваффақиятни эслатиб юборди. Ўшанда Тиаго сўнгги сонияларда бизни қайчи услубидаги ажойиб зарба билан олдинга олиб чиққанди. Майдонда 10 киши бўлганимиз сабабли янада қувончлироқ бўлди. Бу ўтган турда “Гамбург” устидан қозонилган ғалаба эмас.

- Эрта гол ва майдондан четлатилган ўйинчи туфайли ғалабани қандай баҳолайсиз?

- Ўйлашимча, бугун биз тўғри йўналишда яна бир қадам ташладик. Ажойиб ўйин кўрсатдик. Ҳаракатларимиз идеал бўлди, ўйин ва тўпни назорат қилдик. Ўйин бошидаги омадсизликдан кейин ҳам ўзимизни йўқотиб қўймадик. Биз яхшироқ бўлдик ва 10 футболчи билан ҳам голли вазиятларни юзага келтирдик.

-Бу иродали ғалаба бўлдими?

-Барча ўйин сифатида. Биз фалсафамизга мос тушган ҳолда зафар қучдик. Кўпроқ устунлик қилдик. Кўплаб имкониятлар бўлди, фақат биринчи голда омад кулиб боқмади. Агар бир очко билан қайтганимизда шунчаки кулгули бўларди.

- Жамоа ҳисобида 2 ўйинда 2 ғалаба мавжуд. Жамоа идеал ўйин суръатига тушиб олишига яна вақт зарурми?

- Яхши ҳолатга кириб боряпмиз. Бугун бизга майдонда ким ўйнаётганидан қатъи назар барча футболчи керак эканлигини исботладик. Улар майдонда ажойиб ҳаракат қилишди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика