RU

Последние новости

10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  0 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  9 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  39 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11

Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Бобохонов "Истиқлол" жамоаси йиғинига қўшилди. Стадионда ишлар авжида Новости

Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Бобохонов "Истиқлол" жамоаси йиғинига қўшилди. Стадионда ишлар авжида

Анвар Бердиев мураббийлигидаги "Истиқлол" жамоаси қишки ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Фарғонадаги "Истиқлол" ўйингоҳида илк кунги машғулотларни олиб борган жамоа аъзолари тикланиш машқларини олиб боришди. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гап борар экан, ўз олдига Про лигада жиддий кураш олиб боришни мақсад қилган жамоа сафини бир қатор тажрибали ижрочилар ҳисобига бойитмоқда. Ўтган мавсум "Нефтчи" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматов, Фаррух Турдалиевлар "Истиқлол" йиғинига келиб қўшилди. Шунингдек клуб собиқ футболчиси Мўйдин Мамазулуновни ҳам ортга қайтарди. Футболчи 2020 йилнинг иккинчи даврасини "Оқ-тепа" жамоасида ўтказганди. Бундан ташқари фарғоналик мухлисларга яхши таниш бўлган Иқбол Бобохонов, Шоҳруҳ Муротов,  Элёр Мамасолиев, Хушнуд Бозоров, Достон Ўринбоев, Абдуҳолиқ Қурбонов, Раҳматилло Ўктамов ҳам айни вақтда машғулотларда иштирок этмоқда.

Марказий стадионда ҳам янги мавсумга қизғин ҳозирлик кетмоқда. 

Мазкур стадион Про лига иштирокчилари - "Нефтчи" ва "Истиқлол" жамоаларининг уй ўйингоҳи ҳисобланади. Бундан ташқари "Истиқлол" спорт мажмуасининг асосий ҳамда бир нечта заҳира майдонларида турли футбол мусобақалари, хусусан Фарғона вилояти 2-лига баҳслари ташкил этиб келинади.

Ҳозирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ташаббуслари стадионда таъмирлаш, хусусан янги мавсумга тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Шунингдек, биз билан суҳбатда бўлган "Истиқлол" стадиони ходими Нодирбек Саидовнинг маълумот беришича, стадион ўзининг янги логотипига эга бўлди.


Фотосуратлар муаллифи Бекзод Толибов ўз мухбиримиз

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика