RU

Последние новости

16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  1 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  1 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  1 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  2 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  6 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  11 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  38 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1

Мансур Давлетов: "Хоразм"ни олий лигага олиб чиқиш учун бор кучни ишга соламиз" Новости

Мансур Давлетов: "Хоразм"ни олий лигага олиб чиқиш учун бор кучни ишга соламиз"

Бу йил олий лигага чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўяётган жамоалари орасида Хоразм ҳам бор.
Жамоа айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Шу аснода бош мураббий Мансур Давлетов билан суҳбатлашдик.

- Пойтахтдаги "Геофизика" қароргоҳида йиғин олиб бормоқдамиз. Машғулотлар билан бир қаторда синов-назорат учрашувларини ҳам ташкил этиб, футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиряпмиз", -  дея гап бошлади Хоразм бош мураббийи.

- Йиғинни Тошкентга кўчирганимиздан кейин таркибимизга бир қатор янги ўйинчилар келди. Хусусан, Илёс Хайров, Санжар Баратов, Аллаёр Реимов, Низом Норов сингари футболчиларни айни дамда синовдан ўтказяпмиз. Ундан ташқари яқин кунларда асли урганчлик Темур Бекчановнинг ҳам келиши кутилмоқда. Ўйлайманки расмий баҳслар бошлангунга қадар таркибни шакллантириб, асосий таркиб ўзагини аниқлаб оламиз.

- Ўтказган ўйинларимиздан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Ҳар бир чизиқда камчиликлар бор. Уларни бартараф этиш учун машғулотларда ишлаяпмиз.

- Бу йил раҳбарият олдимизга жиддий вазифа қўйди. Яъни унга кўра жорий мавсум "Хоразм"ни кучлилар сафига олиб чиқиш. Уни бажариш учун мураббий сифатида бор билим ва маҳоратимни ишга солишга тайёрман. Ҳаммасини мавсум кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика