Манжукич терма жамоадан кетди
14 авг 2018 17:59
Новости
Манжукич терма жамоадан кетди
"Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукич Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.
32 ёшли форвард ўз миллий терма жамоаси билан Россиядаги жаҳон чемпионатида кумуш медали соҳибига айланди.
"Ҳеч ким идеал эмас. Вазиятларни қўлдан бой бердим, тўпни йўқотдим, аммо доимо майдонда боримни берганман. Доимо мен ва жамоа билан бўлган мухлислардан миннатдорман "- дейди Манжукич.
Манжукич 33та гол билан Хорватия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўрин миллий жамоада 45та гол урган Давор Шукерга тегишли.