Манжукич А Серия клуби билан 2 йиллик келишувга эришди
16 июл 2020 21:35
Новости
Манжукич А Серия клуби билан 2 йиллик келишувга эришди
Аввалроқ, хорватиялик ҳужумчига “Фиорентина” қизиқаётгани ҳақида хабар бергандик.
Sportitalia манбасига кўра, Марио Манжукич фаолиятини айнан шу клубда давом эттиради. 34 ёшли футболчи “Фиорентина” билан 2 йиллик шартнома имзолашга рози бўлди. У йилига 3 млн евро маош олади ва барчаси ижобий кечса келишув яна бир мавсумга узайтирилади.
Июль бошида Марио “Ал Дуҳайл” билан шартномасини бекор қилди. У жамоа либосида 7 баҳсда қатнашиб, атиги битта тўп киритишга эришди. Шунингдек, форвардни “Локомотив” (Москва) кузатиб бораётган эди.
Манжукич 4 мавсум давомида А Серия гранди “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган, бунгача эса у “Вольфсбург”, “Баварию” ва “Атлетико”да ҳам ўйнади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии