Мане: "Алькантара ва Жота "Ливерпуль"ни янги босқичга олиб чиқади"
26 сен 2020 14:08
Новости
Мане: "Алькантара ва Жота "Ливерпуль"ни янги босқичга олиб чиқади"
"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане клубнинг сўнгги харидлари ҳақида гапирди.
"Нафақат мухлислар Алькантаранинг "Ливерпуль"да кўришларидан мамнунлар. Албатта, мен ва жамоадошларим ҳам бундай даражадаги ўйинчи олинганидан хурсандмиз. Бу бизни яхшироқ қилади.
Илк кунлардан Алькантаранинг машғулотларда ва "Челси"га қарши ўйиндаги ҳаракатларини кўрдим. Интизорлик билан Цимикас ва Жота билан кўришишни кутяпмиз, улар бизни янги босқичга олиб чиқишади", - дейди Мане.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" АПЛнинг 2 туридан 6 очко жамғарди.
Комментарии