Манчини беш нафар футболчига жавоб берди
18 ноя 2018 07:43
Новости
Манчини беш нафар футболчига жавоб берди
Иатлия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигаси доирасида Португалия (0:0)га қарши кечган беллашувдан сўнг терма жамоанинг беш нафар футболчисига жавоб берди.
Улар 20 ноябрьь куни АҚШ термасига қарши бўладиган баҳсда иштирок этишмайди.
«Football Italia» нашрининг хабарига кўра, Жоржо Кьеллини, Алессандро Флоренци, Жожиньо, Лоренцо Инсинье ва Чиро Иммобиле терма жамоа лагерини тарк этишган.
Учта учрашувдан етти очко жамғарган Португалия терма жамоаси Миллатлар лигасида плей оффга йўл олган бўлса, италияликлар беш очко билан А лигасида иштирокларини давом эттириишади. Ушбу гуруҳнинг яна бир вакили Польша термаси эса В лигада иштирок этади.
Италия-АҚШ терма жамоалари баҳси 20 ноябрь куни Генк шаҳрида “Луминус Арена” стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии