RU

Последние новости

13:03CIES: Муҳаммадюсуф Собиров ва Самандар Мавлонқулов ТОП-19 таликка кирди!  0 12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  7 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  20 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13

"Манчестер Юнайтед"нинг рақиби бош мураббийи МЮнинг ашаддий мухлиси! 30 йилдан буён абонемент сотиб олади. Бу ҳолатга МЮдан кичик "троллинг" Новости

"Манчестер Юнайтед"нинг рақиби бош мураббийи МЮнинг ашаддий мухлиси! 30 йилдан буён абонемент сотиб олади. Бу ҳолатга МЮдан кичик "троллинг"

"Манчестер Юнайтед" Англия Лига Кубоги чорак финалида "Чарльтон"дан устун келди, 3:0.

Шу орқали МЮ ўз мухлиси бўлган мураббийни мусобақадан чиқариб юборди. Ҳа, "Чарльтон" бош мураббийи Дин Холден болалигидан МЮнинг мухлиси.

Аммо бу Холденнинг МЮга қарши илк ўйини эмас

Холден 43 ёшда - собиқ ўнг қанот ҳимоячиси. Иккинчи-учинчи лигаларда ўйнаб юрган, бир-икки марта Исландия ("Валюр") ва Шотландия ("Фалкирк") каби жамоалар таркибида кўриниш берган. Фаолиятини якунлаганидан кейин у "Олдхэм" ва "Бристоль Сити"ни бошқарди. "Чарльтон"га бош мураббий бўлганига кўп бўлгани ҳам йўқ - 2022 йилнинг декабрида бу ерга келган.

Бизнингча, сиз бу воқеликни жуда яхши эслайсиз - 2017 йили "Бристоль Сити" Англия Лига Кубогидан "Манчестер Юнайтед"ни чиқариб юборди. "Қизил иблислар"га Златан Ибрагимовичнинг ҳам голи ёрдам бермаган, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ли Жонсон эса Жозе Моуриньюга вино сотиб олиш учун қизининг танга йиғувчи "кучукчасини" синдирганини айтганди.

Холден ўшанда Жонсонга ёрдамчи эди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Дин узоқ йиллардан буён "қизил иблислар" ўйинлари учун абонемент сотиб олишини, дадаси билан "Олд Траффорд"га кўп борганини айтганди. "Отам кейинги босқичда "Манчестер Юнайтед"га тушишимизни орзу қилганди", - деб таъкидлаганди Холден. Унинг отаси 60 йилдан буён МЮ мухлиси.

Ғалабадан кейин Холден ўйинни трибунадан кузатган отасини бориб қучоқлаган ва: "Отам менга бир тўнғиллаб қўйди. Билмасам, балки МЮнинг мағлубияти сабаблидир ёки бизнинг ғалабамизгамикин... Балки иккисига ҳамдир!".

Тен Хаг Холденни винога таклиф қилди ва клуб базасига чақирди

Орадан 5 йил ўтиб, мухлис ва клубнинг йўли кесишди. Энди Холден бош мураббий сифатида клубга рақиб бўлди. Унинг тайинлануви расман амалга ошганидан кейинги кун унинг иштирокисиз "Чарльтон" Лига Кубогидан "Брайтон"ни чиқариб юборди. Тақдирни ҳазилини қарангки, эртаси куни унга "Манчестер Юнайтед" совға қилинди, яна "Олд Траффорд"да!

"Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан кейин Холден жамоаси билан фахрланишини айтди ва тен Хагнинг сўзларини айтиб ўтди: "У менга ёш футболчиларим орқали бемалол фахрланиши кераклигини таъкидлади". Унинг гапларидан хурсанд бўлдим: "У билан 10-15 дақиқа гаплашдим, энди унга бўлган ҳурматим янада ошди. У ушбу турнирни ютишини истайман".

BBC ушбу ҳолатга қўшимча сифатида: Тен Хаг Холденни Каррингтонга чақирган ва клубнинг қандай ишлашини кўрсатиш йўлида унга футболчилар имзоси туширилган либос тақдим қилинади ва биргаликда қизил вино ичилади.

Холден МЮда ўйнамаган бўлса-да, "Болтон"да МЮ либосида шуғулланган

"The Athletic" нашри ва МЮнинг ўзи бу борада нима деди:

- Холден МЮни 5 ёшидан буён яхши кўради. 1985 йилги Англия Кубоги финалида клуб "Эвертон"ни 110-дақиқада Норман Уайтсайднинг голи эвазига мағлуб этганидан кейин болакай йиғлаб юборган. Чунки Кевин Мораннинг четлатилишидан кейин МЮ бир киши кам бўлиб қолган эди.

Ўшанда Холден орадан бир неча йил ўтиб, клубини еврокубокларда кўрмаслигини ўйламаганди ҳам - икки ҳафта ўтиб, "Эйзел" ҳодисаси юз берди ва Англиянинг барча клубларини евротурнирлардан четлатишди.

- У болалигида МЮнинг ўйинларига бориш учун мактабдан қочганини, кечалари "Олд Траффорд"да чипта олиш учун навбатда бўлганини айтди. 1994/95 йилги мавсумда у болбойлик вазифасини ҳам бажарган: "Ли Шарп ЕЧЛда "Барселона"га тўпиқ қисми билан гол урганида ўша ерда эдим". Шарп ўшанда ҳисобни тенглаштирган ва якуний голни урганди.

- Холден "Динс"нинг ёшлар жамоасида ўйнаган. Унинг илк профессионал клуби "Болтон" бўлган ва у ерда МЮ либосида машғулот қилган. Жамоадошлари унга бу яхши иш эмаслигини айтишган.

- Холденнинг отаси ва акаси узоқ йил давомида "Олд Траффорд"да стюард сифатида ишлаган. Унинг отасининг ўгай акаси эса ҳали ҳамон клубда меҳнат қилади. Холден МЮ - "Чарльтон" баҳсига 28 нафар қариндоши келишини билган. Твиттердаги маълумотларга қараганда шу сабабли ўйинга у 28та чипта сотиб олган.

- "Стретфорд Энд"даги жойига унинг исми туширилган. Чунки 30 йилдан буён у ушбу жой абонементи эгаси ҳисобланади. "Балки кейинчалик ўриндиқдаги исмимни олиб ташлашар. Отам "Болтон" футболчиси бўлганимдан кейин абонемент сотиб олишимни тўхтатишим кераклигини, буёғига ўзимга эътибор беришим кераклигини айтганди. Шу сабабли менинг абонементимни гоҳ тоғам, гоҳ акам ишлатарди", - деб эсларди Холден.

Ўйиндан олдин мураббий қаттиқ тўлқинланиб кетарди: "Ўйиндан чиқиб "Стретфорд Энд" томони қарадим, унинг ёнидаги чизиқларни босиб ўтиб кетиш ажойиб ҳиссиётларни уйғотди. Бу ерга келиб, юз бора уларга мухлислик қилганман, бутун давлатни шу клуб сабаб айланганман". Бироқ унинг бошқа мақсади ҳам бор эди: "Умид қиламанки, сэр Алексни ҳам кўраман. У билан ҳеч бўлмаса бир дақиқа вақтимни ўтказишни ва расмга тушиб олишни истайман".

Холденнинг режалари - жамоасини лигада олиб қолиш учун курашиш

"Чарльтон" Англиянинг 1-лигасида ўйнайди - ҳисоб бўйича учинчи лига. Холден қўл остида жамоа ўз ҳолатини бироз яхшилаб олди - октябрдан кейин илк марта ғалабага эришилди, жамоа 12-ўринга кўтарилиб олди. "Чарльтон" "учиб кетиш" ҳудудидан 9 очкога илгарилади, бироқ улар 21-ўриндаги жамоадан 2 ўйин кўп ўтказган. Олдинда ҳали яна бир давра бор.

Уларга бошқа турнирлар ҳалақит қилмайди. Жамоа Англия Кубогидан ҳам чиқиб кетган. Балки уларнинг ёрқин даврлари иккинчи даврага тўғри келар...

Айтганча, МЮдан кичик троллинг ҳам бор

Клуб ўз расмий сайтида Дин Холденни МЮнинг ғалабаси билан табриклаб қўйган.

"Қардонимиз, Дин!

"Чарльтон" устидан қозонилган ғалабадан кейин биз Англия лига Кубоги ярим финалига йўл олдик. У ерда баҳслар икки ўйиндан иборат бўлади. Ўйинлар 23-30 январь кунлари ўтказилиши режа қилинган. Қуръа эса "Саутгемптон" - "Манчестер Сити" баҳсидан кейин ташланади". Буни "Sky Sports" орқали томоша қилишингиз мумкин".

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика