"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" юлдузини нишонга олди
18 апр 2023 15:09
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" юлдузини нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Матеус Нунесга қизиқмоқда.
"Football Insider" хабарига кўра, 24 ёшли футболчи "қизил иблислар" шорт-листига киритилган, чунки Эрик тен Ҳаг ўзининг ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни истамоқда. Миш-мишларга қараганда, "Манчестер Юнайтед" етакчиларидан бири Бруну Фернандеш ҳам юртдоши билан бир жамоада ўйнашни хоҳлайди.
Аввалроқ ёш португалиялик ярим ҳимоячи ҳозирда "Ливерпул"нинг асосий мақсади эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда у "бўрилар" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermartk унинг қийматини 45 миллион еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии