"Манчестер Юнайтед" собиқ дарвозабони Серхио Ромеро "Венеция" ўйинчисига айланди
12 окт 2021 16:28
Новости
"Манчестер Юнайтед" собиқ дарвозабони Серхио Ромеро "Венеция" ўйинчисига айланди
"Манчестер Юнайтед" ва Аргентина терма жамоаси собиқ дарвозабони Серхио Ромеро "Венеция" билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда итальян клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Аргентиналик дарвозабоннинг жамоа билан тузган шартномаси 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
"Хуш келибсан, Серхио" - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Ромеро "Венеция"га эркин агент мақомида ўтди. Унинг ўтган мавсумда МЮ билан шартномаси якунланганди. Серхио бунга қадар Италияда "Сампдория" клуби шарафини ҳимоя қилган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии