"Манчестер Юнайтед" "Рома" футболчиси билан шартнома тузмоқчи
28 апр 2022 21:12
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Рома" футболчиси билан шартнома тузмоқчи
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньоло фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Италиялик футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Daily Express" хабар қилди.

Манбага маълум бўлишича, 22 ёшли Николо Заньолога МЮ бўлажак устози Эрик тен Хаг қизиқиб қолган.
Олдинроқ "Рома" Заньоло билан шартномани 2024 йилга қадар узайтириши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Николо "Рома"да 2018 йилдан буён тўп тепмоқда. Transfermarkt портали уни 33 млн еврога баҳолаган.
Заньоло жорий мавсумда 36 ўйинда 7 та гол урган ҳамда 7 та голли пас узатган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии