"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда
21 фев 19:23
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда
МЮ ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда.
"Transfer News Live" хабарига кўра, "қизил иблислар" "Барселона" ва "Реал"дан 4 футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Шу тариқа манкунианларнинг шорт-листидан ҳимоячилар Жюль Кунде ва Рональд Араухо, шунингдек, ярим ҳимоячилар Эдуардо Камавинга ва Арда Гюлер ўрин олган.
Transfermarkt портали 26 ёшли Кундени 60 млн, 25 ёшли Араухони 55 млн, 22 ёшли Камавингани 80 млн, 19 ёшли Гюлерни эса 45 млн еврога баҳоламоқда.
"Манчестер Юнайтед" айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии