"Манчестер Юнайтед" Эриксенга 50 миллион евро тўлайди
06 сен 2022 08:34
Новости
"Манчестер Юнайтед" Эриксенга 50 миллион евро тўлайди
"Манчестер Юнайтед" даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенни қандай шартлар асосида ўз таркибига қўшиб олгани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Football Insider'нинг маълум қилишича, футболчи уч йиллик шартнома бўйича йилига 11,6 миллион евро маош олади. Унга шунингдек шартнома имзолагани учун 14 миллион евро бонус ҳам беришган.
МЮ футболчи учун рақобатда ғолиб чиқиш учун яхшигина сумма таклиф қилган. Ушбу мавсумда Эриксен учун "Брентфорд" (у ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини шу жамоада ўтказганди) ва собиқ клуби "Тоттенхэм" даъвогарлик қилганди. Ушбу клублар футболчига МЮ каби қизиқарли таклиф бера олмаганлар.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии