"Манчестер Юнайтед" "Челси" ҳимоячиси борасида музокара бошлади
08 янв 2018 20:04
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Челси" ҳимоячиси борасида музокара бошлади
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячи Давид Луиз трансфери борасида "Челси" билан музокара бошлади.
30 ёшли бразилиялик "кўклар" сафида асосий таркибдаги ўрнини йўқотган. Лекин, Жаҳон чемпионатига оз қолган бир паллада ўйин амалиётига эга бўлмоқчи ва клубини ўзгартирмоқчи.
Маълумотларга кўра, ўйинчининг хизматларига олдинроқ "Челси"да Луиз билан бирга ишлаган МЮ устози Жозе Моуриньо қизиқмоқда.
Ҳозирча томонлар трансфер суммасини келишиб олганлари йўқ. Лекин, Конте ва Моуриньо ўртасида кечаётган сўз "жанг"и бу келишувга ҳалақит қилиб қолиши мумкин.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии