"Манчестер Юнайтед" "Байер" ярим ҳимоячисига кўз тикди
26 дек 2021 19:52
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Байер" ярим ҳимоячисига кўз тикди
Германия клуби аъзоси Флориан Вирц МЮ қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
"Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушди, дея хабар берди The Sun.
Манбага кўра, Англия жамоаси қишки трансфер ойнасида 18 ёшли германияликни қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Футболчининг трансфер қиймати 70 млн еврони ташкил қилади. Унинг "Байер" билан келишуви 2026 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Вирц "Байер" сафида 68 ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 19 та голли узатмани қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии