“Манчестер Юнайтед” Янузайни “ПСЖ”га беришни истамади
27 янв 2014 12:19
Новости
“Манчестер Юнайтед” Янузайни “ПСЖ”га беришни истамади
“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Аднан Янузай “қизил иблислар” таркибида тўп суришни давом эттиради, деб хабар беради The Guardian.
“МЮ” клуби раҳбарияти Янузайнинг трансфери бўйича “ПСЖ”дан тушган таклифни рад этди.
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Дэвид Мойеснинг сўзларига кўра, Янузай катта салоҳиятга эга футболчи ва келажакда жамоасига кўп фойда келтириши мумкин. Шунинг учун клуб уни яқин бир неча йил ичида сотмоқчи эмас.
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии