RU

Последние новости

14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  2 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  1 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  49 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  7

"Манчестер Сити" ёшлари дербидаги бу ҳаракати орқали барчага ўрнак бўлди Новости

"Манчестер Сити" ёшлари дербидаги бу ҳаракати орқали барчага ўрнак бўлди

Якунда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Манчестердаги мини-дерби қайнади: "Сити"нинг U-18 жамоаси кетма-кет 20 ўйиндан бери ютқазмаётганди, бироқ "Юнайтед" қўшнилари юзига шапалоқ тортгандек бўлди.

Гарчи томонларнинг принципиаллиги юқори даражада бўлса-да, дерби фейр-плей қоидаларига кўра ўтказилди. Хўш, аслида нима бўлди?

"Сити" футболчиси жароҳат олгани сабабли МЮ ҳимоячилари тўпни аутга чиқариб юборганди. Хэмилтон эса тўпни аутдан рақибларига ошириб берди. Хурадо эса тўпга тегмасдан, унинг майдондан ташқарига чиқиб кетишини истаганди. Бироқ Тай Содже вазиятни тушунмади ва бориб гол урди. "Юнайтед"нинг мураббийлари ва футболчиларининг жаҳли чиқди, ҳакам эса голни инобатга олди.

"Сити" академияси бош мураббийи бунга ажойиб реакция билдирди: Карлос Висенс эса гол ўтказиб юбориш кераклигини талаб қилди. Якунда ҳеч ким Чарли Макнилга қаршилик кўрсатмади: у дарвоза ёнига борди ва хотиржам гол урди.

Айтганча, ушбу ўйинда МЮнинг барча голларини Чарли киритди. Йигитча ушбу мавсум 12 ўйинда 11 гол урди, аммо аҳамиятли жиҳати шундаки, у ушбу мавсум олдидан айнан "Сити"дан "Юнайтед"га ўтганди.

Сиз бу болакай ҳақида аниқ эшитгансиз: у ўсмирлар футболида 600тадан ошиқ гол урган. Британия матбуотининг ёзишича, у "Юнайтед"га мухлислик қилади, лекин сўнгги 6 йилни "Сити" академиясида ўтказган. Ёзда 16 ёшли футболчига "Сити" профессионал шартнома таклиф қилган, аммо у "Юнайтед" ёшлари таркибига ўтишни истаган.

Ушбу расм орқали унинг севимли жамоасини билиб олиш қийин эмас)

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика