RU

Последние новости

08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  0 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  2 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  2 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  21 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  8 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  7 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  72

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” молиявий фэйр-плейни бузгани учун жазоланади Новости

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” молиявий фэйр-плейни бузгани учун жазоланади

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” клублари молиявий фэйр-плейни бузганликлари учун шу ҳафтадаёқ жазоланишади, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Ҳар икки жамоа ҳам УЕФА махсус тафтиш гуруҳи томонидан обдон текширилди ва қоидани бузганлиги учун жиддий жазога тортилади.

Аниқ қандай жазо қўлланиши ҳали ошкор қилинмаяпти. Катта эҳтимол билан “Манчестер Сити” ва “ПСЖ” учун трансферларни амалга оширишга таъқиқ қўйилади ёки катта миқдордаги жаримага тортилади.



Бу борадаги қарор бугун ёки эртага УЕФАнинг Мустақил молиявий назорат органи (CFCB) томонидан қабул қилинади. Айнан шу йиғилишда молиявий фэйр-плейга амал қилмаган бошқа бир нечта клублар масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилади.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, иккала жамоа ҳам аниқ Чемпионлар лигасидан четлатилмайди. “Манчестер Сити” ҳам, “ПСЖ” ҳам ҳозирча бу хабарларга изоҳ бергани йўқ. Аввалроқ, УЕФА томонидан молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилмаган 20 та жамоанинг текширилаётани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал 18 ёшгача бўлган футболчилар билан шартнома имзолашда меъёрий қоидаларга амал қилмагани учун “Барселона” клубига трансферларни амалга ошириш таъқиқлаб қўйилганди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика